Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Луис Суарес 16 йил ўтиб яна Уругвай чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Машҳур «қопағон» Луис Суарес яна эътибор марказида! Европа футболида роса яйраган голеадор ҳужумчи катта танаффусдан ке­йин Уругвайга қайтди ва қадрдон клуби билан яна чемпион бўлди.

Луис Суарес ўз мамлакатига самарали фаолиятига нуқта қўйиш учун борганмиди? Маълумот учун, 35 ёшли фахрий профессионал футболга мавсум-2005|2006да қадрдон клуби - «Насьонал»да қадам ташлаганди. Диққатга сазовор томони, ёш ҳужумчи дебют мавсумидаёқ 27та ўйинда қатнашиб, 10та гол уриш асносида «Насьонал»­нинг Уругвай чемпионатида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшганди. Луис Суарес омадли мавсумдан сўнг Европа футболига юзланишни пайсалга солмади. У бунда Нидерландиянинг камтарин клуби - «Гронинген» таклифини қабул қилишдан чўчигани йўқ. Шу тариқа уругвайлик футболчининг «кўҳна қитъа»даги саргузаштлари бошланди. Бу саргузашт жуда бой ва совринларга тўла. Ҳар ҳолда, «Гронинген»да узоқ қолиб кетмаган Суарес «Аякс»га ўтиб, Эредивизион чемпионига айланди, «Ливерпул»даги даврида эса Англия Лига кубогини боши узра баланд кўтарди. У шунингдек, «Барселона»да Ла Лига ва ЧЛда 4та соврин ютди, бунга «Атлетико» билан ютилган испанча «олтин»ни қўшиб қўйди.

Эҳтимол, Уругвай чемпионатидаги ғалаба Суарес учун охиргиси бўлиб қолар. «Насьо­наль» олтин медаль масаласини финишга бир тур қолган паллада ҳал қилди. Луис Суарес эса «Серрито» 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган баҳсда қадрдон клуби либосида охирги ўйинларидан бирини ўтказди. Эслатма, фахрий ҳужумчи Уругвайга июль ойида қайтганди. Октябрь охирида эса унинг мавсум якунида яна эркин агент мақомини олиши маълум бўлди. Бу хабарни «Насьональ» президенти Хосе Фуэнтес ҳам тасдиқлади: «Мавсум тугаши билан Суарес жамоамиздан кетади».

Уругвайлик фахрий яна юқорироқ савияда ўйнашга куч топадими? Наҳотки, у ўзини яна еврофутболга урса? Ҳар ҳолда, хабарлар оқимига қараганда, Луис Суа­ресни Европада кутаётган клублар йўқ эмас. Лекин бу борада ҳозирча аниқ маълумотлар кам. Луис Суарес «Барселона» тарихида «олтин» из қолдирган футболчилардан бири, албатта. Айниқса, Месси ва Неймар билан ҳамкорлиги самарали чиққанди. Умуман, Суарес - Месси - Неймар триоси даврида расмийлаштирилган ёрқин ғалабалар Каталония клуби мухлислари хотираларига абадий муҳрланган. Улар жумладан, уругвайликнинг хизматини асло унутишмаган, гарчи жамоанинг ўзи охирида унга нисбатан адолатсизлик қилгандек туюлган бўлсада.

Факт. Луис Суарес Уругвайга қайтганидан сўнг миллий чемпионатда «Насьональ» либосида 9 марта майдонга тушди ва 4та голга муаллифлик қилди.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 31.10.2022.
Ўқилди: 2233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик