"Реал Мадрид" ҳакамлар томонидан "Барселона"дан кўра қаттиқроқ жазоланаётганидан норози.
"Жирона"га (1:1) қарши ўйиндан сўнг мадридликлар Марио Мелеро Лопеснинг ҳакамлигини танқид қилди.
Учрашув якунида ҳакам ярим ҳимоячи Марко Асенсионинг қўлига тўп теккани учун мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади, кейинроқ Родриго Гоэс ўйин қоидасини бузган деб ҳисобла, унинг голини ҳисобламади. Шунингдек, ярим ҳимоячи Тони Кроосга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.
"Реал Мадрид" ҳакамлар "Барселона"га бундай вазиятларда юмшоқроқ қарор чиқаради деган фикрда.
"Реал Мадрид"нинг кўплаб футболчилари "Жирона" билан ўйиндан кейин ҳакамликдан норози бўлишди, шунингдек, ўйин давомида Мелеро Лопес билан баҳслашишди.