"Актобе" ҳужумчиси Александр Гейнрих Европа лигасининг 2-саралаш босқичи доирасида Молдованинг "Милсами" клубига қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларини оғир жароҳат билан ўтказган. Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида Гейнрих жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди ва чимга қулади. Шундан сўнг дарҳол ўрнидан тура олмади.
Ўйиндан кейин аэропортда ҳужумчи Sportinfo.kz сайтига мухбирига вазиятни тушунтириб берган. Унинг айтишича, у "Милсами" сардори Андриан Сосновски ҳужумчининг елкасига кучли тарзда урилган. "Актобе" клуби Валерий Ткаченко ўша заҳоти Гейнрихнинг елкаси чиқиб кетганини сезган ва майдоннинг ўзида жойига солган. Гейнрихнинг ўзи эса ўзини алмаштиришни истамаган.
Балки ушбу жароҳат Гейнрихга гол уришга халал берган бўлиши мумкин. Айнан ўйин сўнгида Саша томонидан бош билан берилган зарба дарвоза тўсинига тегди. Гейнрихнинг жавоб ўйинида иштирок этиши сўроқ остида турибди.
"Жавоб ўйинигача 1 ҳафта вақт бор. Табиийки, Александрни сафга қайтариш учун барча чорани кўрамиз", дейди "Актобе" шифокори.