Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Иккинчи назорат учрашуви: «Локомотив» – «Оқтепа» 6:3

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати Олий лигасида тўп сурадиган барча жамоалар сингари Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳам 2-давра ўйинларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шу билан бирга темирйўлчилар таркибни кўчайтириш мақсадида селекция ишларига ҳам жиддий эътибор қаратишган. Жамоа машғулотларида қатнашаётган янги футболчиларни кўздан кечириш мақсадида назорат-синов учрашувлари ташкил этилмоқда. Жумладан, кеча "Локомотив" жамоаси аъзолари ТТЙМИ стадионида 1-лига вакили "Оқтепа"га қарши ўртоқлик учрашувида куч синашди.

Мазкур ўйинда темирйўлчилар жамоасида бир қатор янги футболчилар кўздан кечирилди. Кутилмаганда 1-лига вакили учрашувни кўтаринки руҳда бошлади ва ўйин дебютидаёқ Артур Парвановни доғда қолдиришди. Бунга ўз туғилган кунига муносиб совға тайёрлаган Аюбхон Нўъмонов узоқдан йўллаган кучли ва аниқ, чиройли голи билан жавоб қайтарди. Бўлим охирларида Садриддин Абдуллаевнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Николай Гурянов ҳисобни 2-1га етказди. Бироқ, "Оқтепа" жамоаси сира ҳам бўш келишни истамасди ва улар тезда ҳисобни тенглаштирди. 2-тайм бошларида Абдуллаев ўзи бошлаган ҳужумни самарали якунлаб, ҳисобни 3-2га етказди. Лекин, ҳимоядаги қўпол хато натижасида темирйўлчилар ўз дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси ушлаб олишди ва рақиблар ушбу қулай имкониятни голга айлантиришди.

Орадан кўп ўтмай бош ҳакам "Локо" дарвозасига пенальти белгилади. Аммо, "Локомотив"нинг собиқ вакили Алишер Шоғуломов томонидан берилган зарба ноаниқ чиқди. Шундан сўнг ташаббусни ўз қўлига олган темирйўлчилар ўйин охиригача рақиб дарвозасини яна уч бора ишғол этишди. Голларга Бобур Тиллабоев ва жамоада кўрикдан ўтаётган Фирдавс Асадов 2 гол билан муаллифлик қилдилар. Якуний ҳисоб 6-3, "Локомотив" фойдасига.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 14:24, 22.07.2012.
Ўқилди: 5061 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик