Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси мураббийлар штаби Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022га борадиган 25 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда сюрпризлар кам, аммо ҳайрон қолдирадиган қарорлар мавжуд - ахир, мураббий рўйхатни сўнгги дақиқада эълон қилошга қарор қилди.
Мураббийнинг ихтиёрида кўплаб ажойиб футболчилар бўлса, унга ҳавас қилиш мумкин. Улардан баъзилари эртами-кечми жароҳат олишади. Аммо уларнинг баъзилари таянч ўйинчилари бўлса ва улар билан муваффақиятга эришган бўлсангиз, бундай вазиятга ҳавас қилмайсиз. Қатарда Франциянинг битта мақсади бор - жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш, чемпионликни ҳимоя қилиш ва муваффақият қозонганларнинг элита клубига кириш: Италия (1934 ва 1938) ва Бразилия (1958 ва 1962).
Аммо муҳим ўйинчилар бўлмаганда буни қандай қилиш керак? Сўнгги бир неча кунни Диде Дешам, унинг ёрдамчиси Гай Стефан ва жамоа шифокори Френк Ле Галл катта стрессда ўтказдилар. Le Figaro нашри бу ҳақда шундай ёзади: “Бир неча кун давомида бош мураббийнинг телефони қўнғироқлардан эриб кетай деди ва клублар билан интернет ёзишмалар бир неча баравар кўпайди. Штаб-квартира қайдномани қандай расмийлаштиришни ва унга кимни киритишни тушунмади: Варан сонидан, Кимпембе товонидан, Бенземанинг эса мушакларидаги муаммолар - бу ва яна кўп нарсалар охир-оқибат кимга ишонишимизни тушунишимизга тўсқинлик қилди. Ҳафта давомида бир нечта ўйинчилар жароҳат олди. Баъзи қарорларни қабул қилиш хавфли эди".
Натижада, Дешам имкониятдан фойдаланди ва учаласини ҳам таркибга киритди. Мураббий 13 ноябрь куни Доҳага боришни режалаштирган, 16 ноябрь эса жамоа аризаларига ўзгартириш киритиш мумкин бўлган охирги сана бўлади. Қайтариб бўлмас даражада йўқотилган Погба ва Кантени ҳисобга олсак, яна бир нечта муҳим ўйинчиларнинг йўқлиги, Франция жамоасини оқсоқ отга айлантириши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида барча кучлилар соғлиғи сабабли майдонга туша олишмайди. Льорис, Павар, Гризманн ва Жиру каби 11 нафар жаҳон чемпиони якуний рўйхатга кирган, улар ғолиб жамоа муҳити ва руҳи учун муҳим. Шунингдек, жамоада кўплаб ёрқин янгилар ҳам бор: Фофана, Нкунку, Коман, Салиба, Кунде, Упамекано ва бошқалар.
Асосий юлдуз ва энг қиммат футболчи
Килиан Мбаппе эндигина 23 ёшда ва у аллақачон Франция терма жамоасининг асосий футболчисига айланган. Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да ҳужумчи еттита ўйинда тўртта гол урди, жумладан, 1/8 финалда Аргентинага (4:3) дубл ва турнирнинг энг муҳим ўйинида Хорватияга (4:2) дубл. Ўшандан бери "ПСЖ" ҳужумчиси Франция ҳужумида асосий рол ўйнади, рақамлар ўз-ўзидан гапиради. У терма жамоадаги 59 ўйинда 28+21 натижага эришди. Страйкер шунингдек, Франциянинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади, унинг тахминий баҳоси 160 миллион евро.
Франция олдинги жаҳон чемпионатларида қандай ўйнаган эди?
Қатардаги Жаҳон чемпионати французлар учун 16-жаҳон чемпионати бўлади. Франция мунтазам равишда фаворитлар тоифасига киритилган, шунинг учун жамоанинг муваффақияти ҳайратланарли эмас: иккита бронза (1958, 1986), кумуш (2006) ва иккита олтин (1998, 2018). Ярим ҳимояда ўтган турнирнинг етакчилари ва муҳим футболчилари – Пол Погба ва Н'Голо Канте бўлмаслигини ҳисобга олсак, Диде Дешам шогирдлари бу сафар қандай каромат кўрсатишлари қизиқ.
Французлар ЖЧ-2022да кимлар билан ўйнайди?
Дидье Дешам жамоаси Россиядаги жаҳон чемпионатидаги каби деярли бир хил гуруҳга тушди. Ўшанда Австралия, Перу ва Дания Франция билан бир гуруҳдан жой олган бўлса, бу йил Перу ўрнига Тунис. 2018 йилда французлар гуруҳдан биринчи ўринда чиқишди. Бу сафар қандай бўлади?