"Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2022 йилги жаҳон чемпионати ҳақида гапирди.
“Биз кубокни ютишимиз мумкинлигига ишонишимиз керак. Бу ҳақда гапиришдан қўрқманг. Ўйлайманки, Англия терма жамоаси буни уддалай олади. Агар муваффақиятингизга ишонмасангиз, жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман.
Албатта, осон бўлмайди, лекин курашамиз. Вазифаларингиз ҳақида гапиришдан қўрқмаслик муҳим", - дея тўпурарнинг сўзларини келтиради Sky Sports.