Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Гейнрих гол урди, «Актобе» кейинги босқичда

Баҳо:
+2 | -

Қозоғистоннинг "Актобе" клуби Европа лигаси 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олди. Ушбу муваффақиятга ўзбекистонлик футболчилар ҳам муносиб ҳисса қўшишди. Ҳар учала футболчимиз жавоб учрашувида асосий таркибда майдонга тушишди.

Бир ҳафта олдинги ўйинда елкасини чиқариб олган Александр Гейнрих бу сафар ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Ўйиннинг 40-дақиқасида айнан Сашанинг пасидан кейин Марат Хайрулин "Милсами" дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлим бошида Гейнрихнинг ўзи жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бу ҳисоб актобеликларни қаноатлантирарди.

Ўйиннинг 78-дақиқасида ҳужумчимиз ўз ўрнини бошқа жамоадошига бўшатиб берди. Ўйин пайтида уни елкаси яна безовта қила бошлади. Марат Бикмаев ҳам қанотларда жуда фаол ҳаракат қилди.

Ўйиннинг қолган қисмида молдоваликлар жуда фаол ҳаракат қилишди. Айтиш мумкинки, кўп вазиятларда омад майдон эгаларига кулиб боқда. Ҳаттоки бир вазиятда тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада Хайрулиннинг зарбасидан кейин тўп "Милсами" футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилди. Якуний ҳисоб — 3:0. "Актобе" — Европа лигасининг учинчи саралаш босқичида!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:23, 26.07.2012.
Ўқилди: 5748 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.