Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Роналдунинг шов-шувли интервьюси футбол оламини иккига бўлди. Ким Криштиану тарафдори ва кимлар унга қарши?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду жаҳон чемпионати олдидан берган интервьюси билан ахборот майдонини "портлатиб юборди". Интервьюнинг тўлиқ версия бир неча кундан кейин чиқарилади, аммо олдиндан кўриниб турибдики, кўпчилик португалияликнинг танқидига учраган. Аммо афсонавий футболчи жим бўлишни тўхтатди ва ҳозирги "Манчестер Юнайтед"дан хавотирда эканлигини очиқ айтди. Футбол олами ҳозир унинг тарафдорлари ва қораловчиларга бўлинган.

Роналдуни кимлар қўллаб-қувватламоқда?

Роналдунинг интервюсига биринчи реакциялардан бири унинг синглиси Элма Авейродан бўлди. У ижтимоий тармоқда: “Мен сиз билан доим фахрланаман, азизим. Сиз менинг ҳаётимдаги энг катта фахримсиз”.

Яна бир синглиси Катя ҳам машҳур акасига катта пост бағишлади: “Характерингиз ва қадр-қимматингиз сизни тарк этмаганидан хурсандман. Сиздан кўра кўпроқ нарсага эришмаган одамларга ачинаман”.

"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Грем Сунесс Криштиануни ҳимоя қилди. Шотланд тен Хаг позицияси бўйича Роналду билан бир хил фикрда. “Албатта, мен Роналду томонидаман. Йиғилиш бўлди, икки киши гаплашиб, вазиятни тушунганча хонадан чиқиб кетишди, бири эса ўз сўзида турмади. Криштиану олдин бу ҳақда гапирмаган эди, лекин воқеаларнинг ўз версиясини тақдим этиши кераклигини ҳис қилди. Менимча, тен Хаг уни алдаган ва учрашганларида берилган ваъдаларни бажармаган. Бу Роналду учун катта зарба. Ҳурматсизлик”, — дея Сунесс сўзларини келтиради talkSport.

Португалиялик нафақат Эрик тен Хагни, балки “Манчестер Юнайтед”да ишлаган Ральф Рангникни ҳам танқид қилди. "Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчелскис Роналдунинг германиялик мутахассис ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлади.

Андрей Канчелскис: “Рангник ҳеч қачон ҳеч қаерда мураббийлик қилмаган. Немис ўзини тактик мураббийман, деб ҳисоблайди. Бундай мураббийлар фақат назария билан шуғулланади. Мен Роналдунинг Рангник ҳақидаги фикрига қўшиламан, у тўғри гапирди”.

Телебошловчи Пирс Морган ҳам Роналдуни ҳимоя қилиб гапирди:

“Сер Алекс Фергюсон фаолиятини якунлаганидан бери “Манчестер Юнайтед” турғунликка учради ва ўртамиёна клубга айланди. Буни ҳамма билади. Роналду танқид қилишда ҳақли”.

Кимлар Роналдуга қарши?

Криштиануни қўллаб-қувватлагандан кўра кўпроқ одамлар танқид қилишди. Роналдунинг асосий танқидчиси (эҳтимол, футболчи ҳозир Жейми Каррагерга шундай муносабатда бўлса керак) португалиялик ва Эрик тен Хаг ўртасидаги зиддиятда мухлислар мураббий томонини қўллаб-қувватлашини айтди. “Роналду мураббийни ҳурмат қилмаслигини айтди. Роналду Эрик тен Хаг бошчилигидан кетишни истаётганини айтди, захирадан майдонга тушишдан бош тортди. "Юнайтед" мухлисларининг 99 фоизи Эрик тен Хаг томонида бўлади ва бу Кристиану вазиятни қанчалик ёмон бошқарганини исботлайди", - деб ёзди Каррагер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Ва унинг қўшимча қилишича, Криштиануни 1% одамлар қўллаб-қувватлайди - булар Рой Кин, Патрис Эвра ва Рио Фердинанд.

"Ливерпуль" афсонасининг фикри нотўғри бўлиб чиқди, чунки Фердинанд футболчини қўллаб-қувватламади ва "МЮ"даги фаолияти шу билан якунланганига ишонтирди: "Мен Роналдунинг аҳволини аниқ тушунаман. Унинг жамоадаги фаолияти тугади. "Юнайтед" билан бўлган саргузаштлар якунланди, мен уни яна клубда ўйнашини тасаввур қила олмайман". Илгари уни қўллаб-қувватлаган Гари Невилл ҳам португалияликка қарши чиқди.

Гари Невилл: "Роналдунинг айтганлари мутлақо шармандалик. Мен ҳали ҳам “Арсенал” эмас, "Манчестер Сити" АПЛда ғалаба қозонади деб ўйлайман. Ҳар ҳолда, Криштианунинг интервюси "МЮ" яхшилик бўлиб хизмат қилмайди".

Роналду ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингем ҳам унинг фикрига қўшилмайди. Унинг сўзларига, Криштианунинг Манчестердаги кунлари якун топди.

"У мураббий уни ҳурмат қисмаслигини ва ўзи ҳам мураббийни ҳурмат қилмаслигини айтди. Кимдир буни айтганида, буларнинг барчасини ўқиганида, ҳар доим "Юнайтед"нинг кўплаб бахтсиз мухлислари бўлади. Роналдунинг кетиши аниқ. Орқага йўл йўқ. У мавсум бошланишидан олдин кетиши керак эди, лекин у кетмади, улар шу шароитда ишлашга ҳаракат қилишди. Роналдунинг жисмоний ҳолати яхши даражада эмаслиги аниқ. Менимча, у ҳозир кетиши керак", деди Шерингем Daily Mail'га.

Афтидан, Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин Криштиану Роналдуни "Манчестер Юнайтед" либосида кўрмаймиз. Sky Sports хабарига кўра, унинг интервьюсидан нафақат мураббий ва раҳбарият, балки жамоадошлари ҳам норози.

Киритилди: 15:46, 16.11.2022.
Ўқилди: 11556 марта.
Фикрлар: 91 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.