«Барселона» футбьолчилари Роберт Левандовски ва Жерар Пике «Осасуна»га қарши ўйинда четлатилгани учун Испания тартиб-интизом қўмитаси томонидан жазога тортилди.
Левандовски ўша баҳснинг биринчи бўлимида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этганди. Майдонни тарк этиш пайтида у қўли билан қандайдир ишоралар қилди. Бу ҳаракатлари учун Роберт 3та ўйинга четлатилди. Польшалик ўйинчи қизил карточка учун битта, ҳакамга нисбатан ҳурматсизлик қилгани учун 2та ўйиндан иборат жазо олди. Шу боис, Левандовски «Эспаньол», «Атлетико» ва «Бетис»га қарши ўйинларда иштирок этмайди.
Футболчилик фаолиятини якунлагинини эълон қилган Пике эса 4та ўйинга дисквалификация қилинди. Жерар "Осасуна"га қарши баҳснинг танаффусида ҳакамларни ҳақорат қилган.