Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг етакчи футболчилари(2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Мақоланинг биримчи қисмидаги футболчиларнинг номини эшитмаган футбол мухлиси бўлмаса керак. Лекин иккинчи қисмдаги футболчилар улардан ҳеч қайси жиҳатдан қолишмайди. Демак биз давом этамиз…

Португалия - Криштиану Роналду

Португалия терма жамоаси билан биргаликда “Манчестер Юнайтед”нинг 37 ёшли форварди Еврода олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди (2016, 2004, 2012), 2006 йилда эса Жаҳон чемпионатида шоҳсупадан бир қадам нарида тўхтади.

АҚШ - Уокер Зиммерман

29 ёшли посбон "Нэшвилл"да ўйнайди. Америка терма жамоаси таркибида у 2021 ва 2019 йилларда КОНКАКАФ Олтин Кубоги ғолиби ва кумуш медал совриндори бўлди.

Саудия Арабистони - Салим Ал-Давсарий

“Ал-Ҳилол”нинг 31 ёшли ярим ҳимоячиси Саудия Арабистони терма жамоаси сафида 53та ўйин ўтказиб, 15та гол урган. Улардан бири туфайли унинг жамоаси ЖЧ-2018да гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган эди.

Сенегал - Калиду Кулибали

"Челси"нинг 31 ёшли ҳимоячиси туфайли сенегалликлар Африка кубоги-2021ни қўлга киритишди. Футболчи терма жамоа сафида 64та ўйин ўтказган.

Сербия - Душан Тадич

"Аякс"нинг 33 ёшли ярим ҳимоячиси халқаро фаолиятини 2008 йилда Пекин Олимпиадасидан бошлаган. Ўшандан бери футболчи Сербия терма жамоасида мунтазам ўйнаб келмоқда - унинг ҳисобида 90 та ўйин бор.

Тунис - Юссуф Мсакни

32 ёшли “Ал-Дуҳаил” ярим ҳимоячиси жароҳати сабаб Россияда бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди. Футболчи гуруҳ босқичида Франция, Дания ва Австралия билан беллашиш учун Қатарга қайтади.

Уругвай - Луис Суарес

Уругвайнинг энг яхши тўпурари 134та ўйинда 68та гол. Терма жамоа таркибида 35 ёшли “Насионал” форварди 2011 йилда Америка кубогини қўлга киритган.

Уэльс - Гарет Бэйл

“Лос-Анжелес”нинг 33 ёшли ҳужумчисининг энг юқори ютуғи Евро-2016 бронзаси бўлиб, уни Уэльс терма жамоаси Германия терма жамоаси билан бўлишган. Гарет терма жамоа сафида 39 та гол урган - бу тарихдаги энг яхши натижа.

Франция - Уго Льорис

"Тоттенхэм"нинг 35 ёшли дарвозабони французларни яна бир жаҳон чемпионатига олиб боради. Уго билан биргаликда жамоа 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, Евро-2016 кумуш медалини қўлга киритди ва 2021 йилги Миллатлар лигасида зафар қучган.

Хорватия - Лука Модрич

2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида “Олтин тўп” совриндори вице-чемпион бўлди. Бу муваффақиятда 37 ёшли хорватнинг ҳиссаси катта: Модрич турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида этироф этилди.

Швейцария - Гранит Жака

Лондоннинг “Арсенал” клубининг 30 ёшли ярим ҳимоячиси миллий терма жамоа сафида 106 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган. Бразилия, Гана ва Камерунга қарши курашда швейцарияликларга унинг маҳорати керак бўлади.

Эквадор - Эннер Валенсия

Халқаро миқёсда 33 ёшли "Фенербахче" форварди 2012 йилда дебют қилган. Бразилиядаги жаҳон чемпионатида у Швейцария ва Гондурас билан ўйинларда учта гол урди.

Жанубий Корея- Хён Мин Сон

"Тоттенхэм"нинг 30 ёшли ҳужумчиси 2010 йилдан буён миллий терма жамоада ўйнайди. У Осиё Кубоги - 2011 бронза медали ва Осиё Кубоги - 2015 вице-чемпиони ҳисобланади. У уч марта (2015, 2017, 2019) Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Япония - Мая Ёшида

“Шальке”нинг 34 ёшли ҳимоячиси терма жамоа сафида 121 та ўйин ўтказган. Футболчи 2011 ва 2019 йилларда Осиё Кубогининг олтин ва кумуш медалларини қўлга киритган

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:27, 18.11.2022.
Ўқилди: 2796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.