"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одоининг "Челси"га қайтиши ҳақидаги фикрларини айтди.
“Мен Каллумнинг қолишини истардим. У биз учун жуда муҳим футболчи. Ишончим комилки, Хадсон-Одои мавсум охиригача “Байер”да қолади”, деди Алонсо матбуот анжуманида.
Жорий мавсумда Хадсон-Одои "Байер" таркибида барча турнирларда 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. «Челси» ўз футболчисини қишда ижарадан қайтариши мумкинлиги хабар қилинганди.