Римнинг "Лацио" клубининг испаниялик вингери Педро Родригес миллий жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида гапирди.
“Мен Испания терма жамоасини қўллаб-қувватлайман. Мен учун жамоамиз мусобақадан чиқиб кетса, турнир ўзининг асосий моҳиятини йўқотади. Агар Испания кубокни қўлга кирита олмаса, мен Лионель Мессининг жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишини афзал кўраман", - деди Педро.
Эслатиб ўтамиз, вингер "қизил фурия" билан биргаликда ЖЧ-2010 ва Евро-2012'да зафар қучган.