"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени мадридликлар жамоасидан ташқари унга даъвогар клублар номини айтди.
"Аввалига "Ливерпуль" мен билан боғланди, биз музокаралар олиб бордик. Кейин "Реал Мадрид" курашга қўшилди ва менга ҳамма нарса аён бўлди. Мени бошқа ҳеч ким қизиқтирмади. "Реал Мадрид" дунёнинг энг катта клуби. Агар сиз буюк нарсага эришмоқчи бўлсангиз, спорт тарихига кирмоқчи бўлсангиз, унда бундан яхши вариант йўқ.
Мен бир сония ҳам шубҳаланмадим. Мен агентимга айтдим: "Реал Мадрид"дан қизиқиш бор экан, биз келишувга эришиш учун ҳамма нарсани қиламиз. "ПСЖ" мен билан боғланганда, мен ҳамма нарсани ҳал қилиб бўлгандим, гарчи бу клубнинг қизиқишидан мамнун бўлсам ҳам", - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради Le Parisen.