Кириш Регистрация

Ана, холос! Футболка эмас, ғалаба керак!

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум АПЛда ишлари сира юришмаётган «Эвертон» 16-турда яна бир оғриқли мағлубиятга юз тутди.

Ливерпуль клуби бу сафар камтарин «Борн­мут» майдонида «тиш»сиз кўринди ва ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди. Жамоа ортидан Борнмутга борган ливерпуллик мухлислар эса финал ҳуштаги чалинганидан сўнг футболчилардан мутлақо норози эканликларини очиқ-ойдин намойиш этишди.

«Эвертон» етакчиларидан бири Алекс Ивоби мухлисларни тинчлантириш ва умумий вазиятни юмшатишни ўйлади, чоғи, трибунага яқинлашиб, эгнидаги футболкани ечди ва оломон ўртасига ташлади. Бироқ беҳуда. Аксинча, Ивобининг бу хатти-ҳаракати аламзада мухлислар ғазабини янада кучайтирди. Хуллас, «Эвертон» етакчисига тегишли клуб футболкасига ҳеч ким қиё боққани йўқ. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ғалаба, лоақал дуранг илинжида клуб ортидан сафарга чиққан мухлислар формани футболчининг ўзига қайта улоқтиришди.

Ҳа, бугун «Эвертон» мухлисларига ҳавас қилиб бўлмайди. Айни ҳолатда уларни битта футболка билан тинчлантиришнинг иложи йўқ. Ғалаба бўлса, бошқа гап. Ахир АПЛ тарихида ҳали бирор марта қўйи дивизионга тушмаган жамоа ҳозир турнир жадвалининг 17-қаторида турибди. Эслатма, «Эвертон» ўтган мавсум элитада бир амаллаб илиниб қолганди. Табиийки, мухлислар яна шундай бўлишини асло хоҳламайдилар.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 22.11.2022.
Ўқилди: 3278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.