Кириш Регистрация

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги сенсацион беш мағлубият. Кимлар ўзгариш ясаган эди?

Баҳо:
+ | -

Куни кеча C гуруҳидан ўрин олган баҳслар ўтказилди. Ундан Саудия Арабистони ва Аргентина қарама-қаршилиги ҳам ўрин олганди. Бутун дунёни шокка солган ҳолда, осиёликлар турнир фаворитларидан бирини мағлуб этишди (1-2). Қуйида мундиаллар тарихидаги шармандали мағлубиятлар ҳақида сўз боради.

5. Камерун 1-0 Аргентина
Ўйин: Сан Сиро стадиони, Милан Италия-1990.

Диего Марадона бошчилигидаги жамоа 90-йилги турнирга амалдаги чемпион сифатида ташриф буюради. Аммо гуруҳнинг илк баҳси аргентиналиклар учун омадли келмади. Улар оутсайдер дея таърифланган Камерунга минимал ҳисобда мағуб бўлади. Ўшанда африкаликлар бир киши кам ҳолда чемпионларни мағлуб этганди.

4. Жазоир 2-1 Ғарбий Германия
Ўйин: Хихон шаҳри, Испания-1982.

Ҳеч ким кутмаган бир пайтда, немислар африкалик арабларга мағлуб бўлади. Гарчанд Германия термаси биринчи ўйинни бой берган бўлсада, гуруҳ баҳсларини етакчи сифатида якунлайди. Улар финалга қадар чиқа олишади ва Италияга 3-1 ҳисобида имкониятини бой беради.

3. Шимолий Корея 1-0 Италия
Ўйин: "Айрсам Парк", Мидлсбро, Англия-1966.

Турнирга адашиб келиб қолган кореяликлар, гуруҳда кучли рақибни мағлубиятга учратади. "Аззури" эса гуруҳда қолиб кетади. Уларнинг ўрнига Шимолий Корея плей-оффга йўл олади.

2. Саудия Арабистони 2-1 Аргентина
Ўйин: "Лусайл Афсонавий Стадиони", Доҳа, Қатар.

Бу ўйин Лионель Мессининг сўнгги Жаҳон чемпионатини безаб бериши кутилган эди. Аммо амалда тескари эффектга гувоҳ бўлдик. Аввалига ҳаммаси режадагидек кетаётганди. Месси гол урди. Ортидан бир нечта голлар урилди. Аммо VAR уларни бекор қилди. Иккинчи бўлимда 5 дақиқада араблар икки гол урди ва ғалабани тантана қилди.

1. Англия 0-1 АҚШ
Ўйин: Белу-Оризонте шаҳри, Бразилия-1950.

Англия Бразилияга кўп нарсаларни исботлаш учун йўл олганди. Аммо режалар бузилиб кетди. Улар АҚШга кутилмаганда мағлуб бўлади. Гуруҳда Испания биринчи ўринни эгаллайди. Инглизлар эса кейинги босқичсиз қолади. Улар бутун турнирни биргина, Чилига қарши ўйиндаги ғалаба билан якунлайди. Шундай қилиб, инглизлар уйига қайтади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:00, 23.11.2022.
Ўқилди: 3075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик