Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Польшага қарши майдонга чиқиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Opta хабар тарқатишича, "альбисилесте" Мундиалнинг битта ўйинида аниқ узатмаларнинг сони (800та) ва аниқлик коэффициенти (92%) бўйича янги рекордларни ўрнатган.
Маълумот ўрнида. Аргентина кечаги баҳсда рақиб дарвозаси томон 13та зарба йўллаган бўлса, тўп назорати бўйича катта устунликка эришди (73%).