Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Лионель Месси: «Ҳеч кимдан узр сўрашим шартмас»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Мексика терма жамоаси либоси билан боғлиқ гап-сўзларга муносабат билдирди.

ЖЧ—2022 2-туридан ўрин олган Мексикага қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси кийим алмаштириш хонасидаги ҳолат видеотасвирлари ижтимоий тармоқларга жойланди. Унда Месси ерда ётган Мексика терма жамоаси либосига тегиб кетгани акс этган.

Ушбу ҳолат боксчи Сауль Альваресга ёқмаган ва у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Леони танқид қилган. Кейинчалик Гуардадо бу вазиятга муносабат билдириб, Мессининг ёнини олган ва боксчининг ҳаракатини «низо яратиш ва машҳурликка эришишга уриниш»га қиёслаган.

Футболчилар Серхио Агуэро, Сеск Фабрегас, боксчи Майк Тайсон ҳам Мессини қўллаб-қувватлаган. Шундан сўнг Канело Лионель Месси ва Аргентина халқидан узр сўради.

Леонинг ўзи эса вазиятга қуйидагича муносабат билдирди:

«Бу англашилмовчилик. Мени таниганлар биладики, ҳеч кимга ҳурматсизлик қилмайман. Бундай ҳолат ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасига доим юз беради. Ҳеч кимдан узр сўрашим шартмас, чунки мексикаликларга ва терма жамоа либосига нисбатан ҳурматсизлик қилганим йўқ».

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:32, 01.12.2022.
Ўқилди: 9201 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик