Кириш Регистрация

ЖЧ-2022. Бразилия кичик ҳисобда Камерунга енгилди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 3-турида Камерунга имкониятни бой берди (0:1).

Камерунликлар ғалаба қозонганига қарамай, “G” гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олишмади (4 очко).

Бразилия (6 очко) биринчи ўринда қолди, 1/8 финалда 2-ўриндан гуруҳда пешқадамликни бразилияликларга тўплар нисбати бўйича бой бериб қўйган Швейцария чиқди.

Бу гуруҳда сўнгги ўринни 1 очко жамғарган Сербия терма жамоаси эгаллади.

Камерун – Бразилия 1:0 (0:0, 1:0)

2 декабрь, 23.59, «Lusail Iconic Stadium»

Гол: 1:0 – 90 Абубакар.

Камерун – Эпасси, Фэ, Эбосс, Ву, Толо, Кунде (Нтчам, 68), Замбо-Ангисса, Нгамале (Нгом-Мбекели, 86), Шупо-Мотинг, Абубакар, Мбемо (Токо-Экамби, 64).

Бразилия – Эдерсон, Дани Алвес, Милитао, Бремер, Теллес (Маркиньос, 54), Фред (Бруно Гимараэс, 55), Фабиньо, Габриэл Жезус (Педро, 64), Родриго (Эвертон Рибейро, 55), Мартинелли, Антони (Рафинья, 79).

Огоҳлантиришлар: Толо (6), Милитао (7), Кунде (28), Фэ (32), Абубакар (81), Бруно Гимараэс (85).

Четлатиш: Абубакар (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:04, 03.12.2022.
Ўқилди: 7229 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.