Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Қатар-2022. Гуруҳ босқичидаги беш "афсус". Кимлар плей-оффга лойиқ эди?

Баҳо:
+ | -

Жамал Мусиала

Кўплар Германиянинг гуруҳ босқичида қолиб кетганини танқид остига олди. Бунга немис мухлисларининг ҳаққи бор. Аммо бу жамоанинг бир аъзоси борки, у гуруҳдан қайтишга лойиқ эмасди. Жамал Мусиаланинг Қатар майдонларида кўрсатган ўйинлари таҳсинга сазовардир. 19 ёшли ярим ҳимоячи Коста-Рика билан баҳсда 12 марта дриблинг ижро этганди. Турнирни тарк этишдан олдин Германия термаси устози Ханс-Дитер Флик шундай деганди: "Жамалнинг бугунги кўрсатган ўйинига ақл-бовар қилмайди. Шундай футболчининг турнирдан кетаётгани ачинарли. У фантастик ўйинчи".

Эннер Валенсия

Мусиалаку, ҳали ёш. Унинг олдида кўплаб турнирлар кутиб турибди. Аммо Эквадор терма жамоасининг феноменал ҳужумчиси Валенсия ҳақида бундай дея олмаймиз. У ўз фаолиятидаги, балки, энг сўнгги катта турнирда иштирок этгандир. Валенсия аллақачон турнирни ўз уйидан кузата бошлаган. Аммо у Қатардаги чемпионатнинг энг яхшиларидан бирига айлана олди. У А гуруҳидаги ўйинларда 3 та гол уришга эришганди. Унинг ҳаракатларида 2,27 очколик эҳтимолий гол уриш имконияти бор эди. Эквадорлик ҳужумчи эрта кетишга лойиқ эмасди. Буни унинг "Фенербахче"даги ўйинлари ҳам кўрсариб турибди (15 та гол).

Луис Чавес

Мексика терма жамоаси сафидаги энг ёрқин ўйинчилар ичида Эдсон Алварес ва Луис Чавеслар ажралиб турди. Хусусан, Чавеснинг Саудия Арабистони дарвозасига жарима зарбасидан киритган голи мундиалнинг энг чиройли ижроларидан бирига айланди. Футболчининг ўзи ушбу ўйиндан кейин шундай деганди: "Мен жуда ҳам хафаман. Биз жамоа сифатида етарлича ҳаракат қилмадик. Балки, бизда етарлича хоҳиш бўлмагандир, билмадим. Аммо Жаҳон чемпионатини ўта ёмон тарзда тарк этяпмиз". Чавеснинг ўйинлари "Байер Леверкузен"да қизиқиш уйғота бошлаган. Январда немис клуби уни маҳаллий "Пачука" жамоасидан сотиб олишга тайёрлиги айтилган.


Муҳаммад Ал-Уваис

31 ёшли дарвозаноннинг ҳаракатлари фантастик даражада ажойиб эди. Унинг қаҳрамонана сейвлари сабабли арабистонликлар Аргентинани мағлубиятга учратган. Шунингдек, Ал-Уваис Мексика билан ҳам зўр ўйнади. Гарчанд унинг жамоаси ўша ўйинни бой берган бўлсада, Ал- Уваис бўлмаганида ҳисоб йирикроқ кўриниш олган бўларди.

Меҳди Тареми

Эроннинг Қатардаги саргузаштлари тез поёнига етди. Афсуски, биз бу жамоа футболчиларини ватанига қайтганида нималар кутиб турганини билмаймиз. Чунки улар турнирнинг илк баҳсида давлат мадҳиясини ижро этмади. Шу сабабли ҳукумат футболчилар ва уларнинҳ оиласини босим остига олган. Шундай муаммолар борлигига қарамасдан, Тареми ўз жамоасига гуруҳ баҳсларининг қолга икки ўйинида катта ёрдам берди. "Порту" ҳужумчиси бундай ўйинлари билан Қатарда қолишга лойиқ эди. Бироқ, бунинг иложи йўқ.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 13:23, 04.12.2022.
Ўқилди: 3025 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.