Кириш Регистрация

Куртуа: «Биз «олтин авлод» эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидан чиқиб кетгач ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Энди мен Испанияга мухлислик қиламан ва «Реал»даги жамоадошларимга муваффақиятлар тилайман.

Бу Жаҳон чемпионати ва Евро-2020да биз ўзимизга ўхшамадик, бундан бироз хижолат тортдик. Келинг, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳамма нарса тез ўтади. Март ойида эса янги саралаш босқичи бошланади.

Ҳеч нарса ютмагандан кейин ўзимизни «Олтин авлод» деб аташ қийин. Биз «олтин авлод» эмасмиз, биз бутун Европадан кўплаб иқтидорли ва буюк футболчилар йиғилган авлодмиз. 2018 йилда Россияда биз яхши футбол ўйнайдиган Бельгия эканлигимизни кўрсатдик.

Мақсадим 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш. Бизда ҳали ҳам яхши авлод бор, янги футболчилар энди пайдо бўлади. Умид қиламанки, терма жамоани ҳозиргидан яхшироқ ҳолатда тарк этаман», — дейди Куртуа.

Киритилди: 17:52, 04.12.2022.
Ўқилди: 1550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик