Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЖЧ-2022. Нимчорак финалда нега сенсациялар рўй бермаяпти?

Баҳо:
+ | -

Гуруҳ босқичидан плей-офф бошланяпти, деб қувонгандик, аслида ўша плей-офф 1/8 финалнинг ўрнига бўлган экан.

Бунинг тагида объектив сабаблар бор албатта. Австралия, Польша, Сенегал, АҚШ каби жамоалар сўнгги турда ўша ҳақиқий плей-оффда қатнашишди. АҚШ ва Сенегал эса, умуман ғалабадан бошқа ҳисоб қониқтирмайдиган ўйинда, Австралия асосий рақиби билан ютқазмаслик шарт ўйинда тўқнашди. Эмоционал томондан анча куч берилди, бу жисмоний чарчоқдан ҳам оғирроқ, манимча.

Фаворитлар бутунлай аксинча, Франция охирги ўйинни тортиқ қилиб юборди, Англия янгиланган таркибда ўйнади, Нидерландия Қатарга ютқазмаса бўлди эди, фақат Аргентинадан Польшани енгиш талаб этиларди холос. Ўзига яраша бироз тин олган фаворитлар нимчорак финалда анча кучли кўринишди. Франция ва Англия масалан, жуда ёмон бошлаган бўлишса-да, ижрочиларнинг маҳорати ва ўша руҳий/жисмоний устунлик етарли бўлди. Гуруҳда борини ташлайдиган жамоалардан кўра, гўёки вазифани бажариб, холдан тойиб етиб келган рақиблар анча хавфсиз бўлди улар учун.

Шу мантиқдан фикрласак, бу тенденция яна давом этса керак. Зеро Португалия, Бразилия ва Испания қандай режимда гуруҳни якунлаганини ҳам биламиз. Корея, Япония, Швейцарияни ҳам.

Катта эҳтимол бу сафар чорак финалда катта ўйинлар жуда кўп бўлади. Фақат Германия афишани бузиб қўйди холос.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:08, 05.12.2022.
Ўқилди: 4012 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.