Кириш Регистрация

Жаҳон чемпионатининг энг ғайриоддий стадиони ҳақида

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг энг ғайритабиий стадиони ва эҳтимол, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг оригинал ечимга эга аренадир, "974" аренаси 30 минг тонна пўлат конструкциялар ва 974 та юк контейнерларидан қурилган. Ўйингоҳ номланиши ҳам айнан шундан келиб чиққан. Стадионнинг барча интерерлари - кийиниш, ҳакамлар хонаси ва бошқалар қайта ишланган контейнерлар ичида жойлашган.

Энг ажабланарлиси ушбу янги қурилган стадион бузиб ташланади. Ушбу майдонда ўтказилган сўнгги баҳс Бразилия - Жанубий Корея ўйини бўлди. Стадион қурилишида ишлатилган контейнерлар юк ташиш компанияларига берилади. 30 минг тонна металл конструкциялар ҳам сотиб юборилади. Улардан худди шу лойиҳага ўхшаш стадионни йиғиш мумкин. 2021 йил 30 ноябрда қурилган стадион бир йилдан кейин бузиб ташланганадиган ФИФА тарихидаги биринчи иншоот ҳисобланади.

Умуман олганда "974" мундиалдан кейин бузиб ташланадиган ёки реконструкция қилинадиган ягона ўйингоҳ эмас. Мисол учун Жаҳон чемпионати якунлангач, айни дамда 60 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Ал-Байт” стадиони сиғими 32 минг томошабинга тушади, бу ерда маҳаллий “Ал-Хур” жамоаси ўйинларини ўтказиши режалаштирилган. Арена атрофидаги бинолар қулай беш юлдузли меҳмонхонага айлантирилади. Стадионда савдо маркази, фуд-корт ва спорт заллари ташкил этилади. Ўйингоҳ атрофида дам олиш масканлари, югуриш ва велоспорт йўлаклари, шунингдек, от миниш жойларидан иборат катта истироҳат боғи қурилади.

Мундиалдан кейин бузиб ташланадиган навбатдаги стадион 80 минг мухлисга мўлжалланган "Лусаил Арена"си. Ушбу стадион бузиб ташланиб кўп функцияли марказ сифатида қайта қурилади. У ерда мактаб, дўконлар, поликлиника жойлашади. Режага кўра, бу марказ шу атрофда қурилаётган турар жой массивининг диққатга сазовор жойига айланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари "Ас-Сумама", "Аҳмад Бин Али" ҳамда "Ал-Жануб" стадионларининг сиғими икки баробарга қисқартирилиб, 40 минг ўриндиқдан 20 мингга туширилади. "Эдукейшн Сити" стадиони сиғими эса 45 мингдан 25 мингга камайтирилади. Қатар ўзига хос лойиҳалар асосида қурган стадионларининг бундай трансформация кишиларда ўзига хос ҳайрат уйғотади.

Киритилди: 16:55, 06.12.2022.
Ўқилди: 5101 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик