Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ельцин Техеда: «Энди 4-мундиалдан умидворман»

Баҳо:
+ | -

Қатар-2022 Коста-Рика миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Ельцин Техеда учун фаолиятидаги 3-жаҳон чемпионати бўлди.

Ўз номи билан россиялик журналистлар эътиборини тортган футболчи турнирда гол уриш асносида ҳам назарга тушди. Россия федерацияси биринчи президенти шарафига ном олган стоппер гуруҳ босқичи 3-тур ўйинида кимсан Мануэль Нойерни ожиз қолдирди. Айтиш ўринли, бу Ельцин учун ЖЧдаги дебют гол бўлди.

- Суҳбат бошида озгина ортга қайтамиз, ЖЧ-2018 вақти исмингиз туфайли Россияда сизга қандай муносабатда бўлишди?

- Ҳа, эсимда, исмим ҳақида тез-тез сўрашган ва ҳаммага бунинг тарихини айтиб бергандим. Ота-онам Россия собиқ президентини жуда яхши кўришган, шунинг учун менга шундай исм қўйишган.

— Ельцинлар оиласига нима дейишни хоҳлардингиз?

- Айтадиган бирор гапим йўқ, шунчаки, исмим шундай ва бу ўзимга жуда ёқади. Очиғи, Ельцинлар оиласи ҳақида ҳеч нарса билмайман ҳам.

- Ельциннинг сиёсий фао­лияти билан танишмисиз? Эҳтимол, баъзи китобларини ўқигандирсиз...

- Ельцин кимлигини биламан, аммо у ҳақда тўлиқ маълумотга эга эмасман, қизиқмаганман ҳам. Муҳими, исмим ёқади. Ўзи Ельцин исмини отам танлаганми ёки онам - бунисини ҳам билмайман. 

— Сизга Россия клубларидан таклифлар тушмаганми?

- Ҳозирча йўқ. Лекин қайсидир жамоа менга ўз эшигини очса, тайёрман. Чунки Россиядек гўзал ва чиройли мамлакатда ўйнаш ўзгача тажриба бўларди. Қолаверса, билишимча, Россияда бинойидек чемпионат ва кучли клублар бор. Хуллас, у ерда ўйнаш имкония­тини мамнуният билан қабул қилардим.

- Россия термаси Қатар-2022га бормади. Бу масалада нима дея оласиз?

— Россия термаси муносиб футболчиларга эга эканлигидан хабарим бор. Лекин Европада рақобат баланд, кучли терма жамоалар жуда кўп (афтидан, Ельцин Россия термаси саралашдан четлаштирилганини билмайди).

- Россия сафаридан қандай таассуротлар қолган?

— Россияга ЖЧ-2018 стартидан вақтлироқ ташриф буюргандик, чунки жамоамизнинг ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилганди. Ажойиб мамлакат, фақат бироз совуқлигини айтмаганда.

- Коста-Рика термаси немисларга қарши учрашув давомида «плей-офф»га чиқиш учун реал имконият ҳосил қилди. Ўша паллада қандай ҳолатга тушдинглар?

- Сўз билан ифодалашим қийин. Бутун жамоа шуни хоҳлаганди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганди, бизда яна имкониятлар юзага келди. Фақат якуни ўхшамади, афсусдаман...

- Мануэль Нойердек кипер дарвозасига тўп киритганингизда, нимани ҳис қилдингиз?

- Ўзимни йўқотиб қўйишимга сал қолди. Одатда унча кўп гол урмайман, жаҳон чемпиони саналган Германия термаси дарвозасини нишонга олиш, яна мундиалда... Тўғриси, бундай гол ҳар қандай футболчига алоҳида завқ бағишлайди.

— Қатар-2022 сиз учун 3-мундиал бўлди. Энди тўртинчи турнирда ҳам қатнашишни режалаштираётгандирсиз...

- Албатта. Бу йўлда қаттиқ ишлаш, ўйинчилик сифатларимни яхшилаб боришга тайёрман. Худонинг ўзи жамоамиз билан 4-жаҳон чемпионатига чиқишимда ёрдам беришидан умидворман.

- ЖЧ-2022даги энг мураккаб ва яхши ўйинлар...

- Ҳар қандай ўйин олдидан бироз асабийлик кузатилади. Ахир ЖЧда сайёрамизнинг энг кучли жамоалари ўйнайди. Стартда Испания термаси дарвозамизни 7 марта нишонга олди - жуда оғир кун. Японлар анча тезкорлар, Германия термаси эса жисмоний жиҳатдан кучли. Хуллас, Қатарда бир-биридан мураккаб рақиблар билан тўқнаш келдик. Тушуниш керак, бундай гуруҳдан «плей-офф»га чиқиш осон эмас. Эҳтимол, бошқа квартетга тушганимизда, якун ўзгача кўриниш олармиди?

- Сизнингча, жорий жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғалаба қозонади?

- Буни ҳеч ким билмайди. Кучли ва муносиб жамоалар кўп. Масалан, менга Франция термаси услуби ёқади. Бразилия жамоаси ҳам ўта даҳшатли. Ўйлайманки, шу иккисидан бири ғалаба қозонади.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:54, 08.12.2022.
Ўқилди: 1359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.