Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Хорватия Бразилияни ЖЧдан чиқариб юбориб, ярим финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Қатардаги жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичидан ўрин олган илк учрашув кутилмаган натижа билан якунланди. Мусобақа ғолиблиги учун энг асосий даъвогар ҳисобланаётган Бразилия терма жамоаси ўз юришини бугун тўхтатди.

Пентакампеонлар Хорватияга қарши ўйинда яққол устунликка эга бўлишмада, аммо вақти-вақти билан хавфли вазиятлар юзага келтириб турди. Европаликлар посбони Доминик Ливакович эса ўйин қаҳрамонига айланди. У ўйин давомида 10та сэйв намойиш этди (шундан 5таси голдан қутқарувчи сэйв).

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, навбат қўшимча бўлимларга берилди. Экстра-таймларнинг биринчиси якунланиш арафасида Бразилия чиройли ҳужум ташкил қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Неймар йўл-йўлакай жамоадошлари билан икки марта "девор" ўйнади ва жарима майдонига кириб, дарвозабонни ҳам алдаб ўтганча бўш дарвозани ишғол қилди!

Қўшимча бўлимларнинг иккинчи тугашига 3 дақиқа қолганида эса Хорватия ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Жарима майдонига қанотдан етказилган узатмага Петкович 11 метрли нуқта устида зарба берди. Зарба муваффақиятли чиқмади, аммо бурчакка борган зарбани Алиссон қайтара олмади.

Пенальтилар сериясида Ливакович битта зарбани қайтарган бўлса, бразилияликларнинг бир зарбаси устунга тегиб қайтди. Алиссон эса бирорта зарбани қайтара олмади. Пенальтилар сериясида ҳисоб — 4:2. Хорватия — ярим финалда!

ЖЧ-2022. Чорак финал
Хорватия – Бразилия 1:1 (0:0, 0:0, 0:1, 1:0), пенальтилар серияси - 4:2
Голлар: 0:1 – 105 Неймар, 1:1 – 116 Петкович.
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Будимир, 110), Модрич, Ковачич (Маер, 105), Брозович (Оршич, 114), Перишич, Пашалич (Влашич, 72), Крамарич (Петкович, 72).
Бразилия – Алиссон, Милитао (Алекс Сандро, 105), Тиаго Силва, Маркиньос, Данило, Каземиро, Лукас Пакета (Фред, 105), Неймар, Ришарлисон (Педро, 84), Рафинья (Антони, 56), Винисиус Жуниор (Родриго, 64).
Огоҳлантиришлар: Данило (25), Брозович (31), Каземиро (68), Маркиньос (77), Петкович (117).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:59, 09.12.2022.
Ўқилди: 2490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.