Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Амалдаги чемпионлар сенсацияга сабаб бўлган Марокашга қарши курашади

Баҳо:
+ | -

Mарокаш ва Франция ўртасидаги ғолиб бўлган жамоа Аргентина билан финалда тўқнаш келадиган бўлди. Негаки, Месси бошчилигидаги жамоа кеча Хорватияни 3-0 ҳисобида доғда қолдирган эди. Дидье Дешам шогирдлари эса ярим-финалга Англияни мағлуб этиб чиқишган. Французларга қарши туриши керак бўлган Марокашнинг йўли эса анча оғир эди. Улар бир қатор турнирнинг гигант жамоаларини мағлуб қилди. "Атлас шерлари" мундиалнинг ҳозирги қисмига қадар фақат битта гол ўтказиб юборган. У ҳам бўлса, автогол эди. Эътиборлиси, бу жамоа иккита пенальтилар сериясида бирорта гол ўтказмаганидир.

Хаким Зиеш ва унинг шериклари жаҳон чемпионларига қарши курашиши керак бўлади. Бир пайтлар, йигирманчи аср бошида Франция империяси Марокашни босиб олган. Бугун қасос онлари келди ва олдинда жуда муҳим учрашув ва рақиб кутмоқда. Валид Реграри шогирдларининг турнирдаги қаҳрамонликлари тарихда қоладиган бўлди.
Қуйида бу икки жамоанинг ярим-финалгача қандай йўлни босиб ўтгани муҳокама қилинади.

Улар қандай етиб келишди?

Франция биринчи турда Австралияни 4-1 ҳисобида мағлуб қилди. Иккинчи ўйин эса Данияга қарши 2-1 билан французлар фойдасига якун топди. Аммо сўнгги тур кутилмаганда Тунисга кичик, 1-0 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. Нимчорак финалдаги Польша билан ўйин 3-1 билан Франция фойдасига ҳал бўлди. Навбатдаги босқич эса Англия билан бўлиб ўтди ва бу тўсиқ ҳам уч ранглиларга ғов бола олмади.

Марокаш турнирни Хорватияга қарши нурсиз дуранг билан бошлади. Аммо кейинги Бельгия ва Канадага қарши баҳслар ғалаба билан якун топди (2-0, 2-1). Нимчорак финал испанлар билан кечди ва унда ҳисоб очилмади. Пенальтилар серияси эса 3-0 ҳисобидаги ғалаба билан марокашликлар фойдасига ҳал бўлди. Португалия тўсиғи чорак-финалда битта гол билан ҳал қилинди. Шундай қилиб, Марокаш Африкадан бўлган илк ярим финалчига айланди.

Жамоалар олдин тўқнашганми?

Франция Марокашга қарши умумий ҳисобда 7-3 билан устунлик қилмоқда. Жамоалар бир бор дуранг ўйнаган. Марокаш эса бир марта, 1963 йилда ўзининг собиқ мустамлакачиси устидан ғалабага эришганди. Юқорида айтилган дуранг 2007 йилнинг ноябрида юз берган ва унда 2-2 ҳисоби қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг иккинчи ўйини "Ал-Байт" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс старти маҳаллий вақт билан 22:00да, Ўзбекистон вақти билан эса 00:00да юз беради.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:20, 14.12.2022.
Ўқилди: 1378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4155]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3566]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2934]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2239]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2133]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2068]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1989]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1872]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1751]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик