"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер тез орада истеъфога чиқиши мумкин бўлган Гарет Саутгейтнинг ўрнига Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга шошилмаяпти. Журналист Мэтт Лоунинг сўзларига кўра, "кўклар" устози ҳозирда "Уч шерлар"ни бошқариш ҳақида ўйламаяпти.
Аввалроқ, Англия терма жамоаси раҳбариятининг шорт-листида айни дамда ишсиз бўлган Маурисио Почеттино ва Томас Тухель каби икки нафар хорижлик мутахассис борлиги ҳақида хабар берилганди. “Лестер” бош мураббийи Брендан Рожерснинг ҳам вариант бор.