Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Марокашликлар ярим финалга чиққан Африканинг ягона футболчилари эмас. Кўпмиллатли Франция бунга имкон бермайди

Баҳо:
+ | -

Марокашликлар жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан биринчи африкалик жамоа сифатида тарихга кирди, тўғри. Бироқ кўпмиллатли Францияда ҳам қора қитъа вакиллари етарлича топилади. Франция деярли бутун тарихи давомида иммиграция учун очиқлик сиёсатини давом эттирди ва кўплаб собиқ мустамлакалар билан биргаликда дунёдаги энг кўп маданиятли давлатлардан бирига айланди.

Франция Европанинг деярли марказида жойлашган, аммо терма жамоа таркибидаги ўйинчиларнинг аксарияти дунёнинг турли бурчакларидан келган футболчилардир. Бунга Шимолий ва Жанубий Америка, шимоли-ғарбий Африка ва ҳатто Европанинг қўшни мамлакатларига бориб тақалувчи турли насаб эгалари ҳам киради. Француз жамиятида бу борадаги фикр жуда ноаниқ шаклланган. 2018 йилда жамоа жаҳон чемпиони бўлганида Миллий фронт вакили Жан-Мари Ле Пен терма жамоани «сунъий» ўйинчилардан таркиб топган деб атади ва футболчиларни мадҳияни билмасликда ва уни ҳиссиётларсиз куйлашда айблади. 2011 йилда эса миллий терма жамоа бош мураббийи Лоран Блан атрофида жанжал келиб чиқди. Мураббий жамоадаги қора танли футболчилар сонини чеклаб қўйгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Аммо ҳозир бундай нарса юз бермаяпти, чунки 26 футболчидан 22 нафари мигрант ёки уларнинг авлодлари ҳисобланади. Франция ғолиб бўлган сўнгги жаҳон чемпионати вақтида муҳожирлар иштирокида тартибсизликлар содир бўлганди. Жаҳон чемпионати эйфорияси туфайли кўплаб муаммолар таг туби билан йўқ бўлиб кетмади. Энди бу ҳақда яна гапирилмоқда.

«Умумий хурсандчилик туфайли ҳақиқий муаммоларни кўриш қийин», деди Поль Погбанинг биринчи мураббийларидан бири бўлган Мамаду Диуф. У Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида юз берган тартибсизликларни назарда тутганди, унинг сўзларига исбот сифатида марокашлик мухлисларни келтириш мумкин. Улар ўз жамоасининг ЖЧ плей-офф босқичидаги ҳар бир ўйинидан кейин тартибсизликларни уюштирди. Буларнинг барчаси, албатта, францияликларнинг норозилигига сабаб бўлди, аммо ғалаба қозонилган пайтда мамлакат бу жамоани ўзиники деб ҳисоблайди ва натижа умумий ютуққа айланади. Чунки марокашликлар чет элда энг кўп яшайдиган давлат ҳам айнан Франциядир. Франция терма жамоасида энг қадимги даврлардан бери кўплаб хорижлик футболчилар мавжуд. Расмий равишда Франциянинг энг қадимги футбол клуби 1872 йилда Ла-Манш бўйлаб инглизлар томонидан асос солинган «Ле Гавр» клуби ҳисобланади. Биринчи жаҳон урушигача Франциянинг энг яхши жамоаларида хорижликларнинг бўлиши фақат ўйин сифатини оширишга ёрдам берди. Ўтган асрнинг 30 йилларида Францияда ишчи кучи танқислиги туфайли мамлакатга италияликлар ва польяклар кела бошлади - турли манбаларга кўра, жами бир ярим миллионга яқин. Ўша муҳожирларнинг авлодлари орасида Платини, Кандела, Жинола, Жиру (Италия), Курзава ва Косьельни (Польша) бор. Чет эллик ўйинчиларнинг бундай катта оқими муносабати билан, 30 йилларнинг бошларида Франция чемпионати чет элликларнинг учдан бир қисмини ташкил қилди. Юқори доираларда оммавий фуқароликка қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1938 йилда Францияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида жамоанинг ярми муҳожирлар ва уларнинг авлодларидан иборат эди. Улар орасида сенегаллик, польяк, жазоирлик, итальян, швейцариялик ва австрияликлар бор эди. 1958 йилдан Франция муваффақиятга эриша бошлади ва бу ютуқларнинг асосчилари Раймон Копа ва Жюст Фонтен эди. Жюст ўша жаҳон чемпионатида 13 та гол урди - бу рекорд ҳали ҳам сақланиб қолмоқда ва уни кимдир бузиши даргумон.

1998 йилги жамоа таркибида бир нечта французлар - Дешам, Блан ва Лизаразю, жанубий Европадан келган муҳожирлар - Пирес ва Кандела, Трезеге бўлган, улар гарчи Францияда туғилган бўлсалар ҳам, асли аргентиналик бўлиб, 17 ёшигача француз тилини умуман билмас эди. Анри ва Тюрам ҳам Америкадан. Джоркаефф арман бўлиб, унинг бобоси 20-аср бошидаги фуқаролар урушидан кейин Астраханни тарк этган. Зидан жазоирлик, Виейра ва Десайи эса марказий Африкадан. Бугун француз жамоаси муҳожирлар билан тўлиб-тошган. Фақатгина 3 нафар футболчи ҳеч қандай йўл билан бошқа миллатга алоқадор эмасман деб айтиши мумкин - булар Павар, Верету ва Рабьо. Францияда иммиграция муаммоси футболчилар билан унчалик кескин эмас. Буни жамоа кўрсатаётган натижалар ҳам исботлайди, агар бошқа миллат вакилларини шунчаки олиб ташласак, ҳозирги жамоа бунчалик муваффақият қозонмаган бўларди, деб тахмин қилиш мумкин. Ҳатто ҳақиқий француз кўринадиган футболчиларнинг ҳам бошқа мамлакатлардан аждодлари бор - Уго Льориснинг отаси каталониялик, Гризманнинг отаси немис, Жирунинг иккала бувиси ҳам италиялик. Ҳақиқатан ҳам шундай манзара пайдо бўлмоқдаки, Франция терма жамоасининг легионерлари бўлмаганида, йирик мусобақаларда уларга қийин бўларди. Улардан ташқари кўплаб муҳожирларга эга бўлган бошқа терма жамоалар ҳам мавжуд - Бельгия, Англия ва Швейцария жамоалари фоиз бўйича Францияга жуда яқин келади.

Киритилди: 13:03, 16.12.2022.
Ўқилди: 2477 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.