Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Бугун Месси футбол адолат қўлида жон бериши учун ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

Бугун «Лусаил» стадионида жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси аниқланади. Бир қарашда Аргентина ва Франция жуфтлигидан фаворитни аниқлаш қийиндек - лов этиб кўринган, бирини иккинчисидан устун қўядиган хусусият деярли мавжуд эмасдек улар орасида. Ҳатто турли хил порталлар томонидан чиқариб бориладиган статистик маълумотлар ҳам тарозининг бир палласини яққол босиб бера олмайди. Ўзаро ўйинларга тўхталар эканмиз, расмий баҳсларда бу жамоалар 5 марта тўқнаш келган ва уларнинг тўрттасида жанубий америкаликларнинг қўли баланд келганини кўриш мумкин. Французлар сўнгги ЖЧнинг нимчорак финалидагина Аргентинани мағлуб эта олган - 4:3.

Бу сафар энди улар яна мундиалда тўқнаш келмоқда, фақат йирикроқ босқич - финалда. Бу ерда йўқотиладиган ҳеч нарса йўқ, барча резервлар ишга солинади. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, «уч ранглилар» таркибида негадир ҳал қилувчи учрашув олдидан кутилмаган йўқотишлар содир бўлмоқда: дастлаб 3-4 футболчида шамоллаш аломатлари кўзга ташланган эди. Бироқ кейинчалик бу масала деярли ҳал этилди. Бунинг устига журналистлар «ўлганнинг устидан тепган» қабилида Дешамдан тинмай Бензема ҳақида сўрашни давом эттиряпти, уларнинг муносабатларини сув юзасига чиқариш йўлида қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда. Аммо айёр Дешам бу борада ҳечам сир бой бергани йўқ.

У саволни ёпиқлигича қолдиришни максимал уддалаяпти. Бу ёғи Каримнинг ўз қўлида қолганди: андиша остонасидан ўтиб финалда ўйнайди, ёки бўлмаса шериклари пиширган ошдан узоқроқ бўлади. У иккинчисини танлади. Унинг майдонга тушмаслиги айни пайтда жамоа муҳитига плюс бўлса бўладики, асло зарар келтирмайди. 5 та гол урган Мбаппе, 4 та гол урган Жиру, 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган Гризманлардан қай бири унга иссиқ ўрнини бўшатгиси келади дейсиз? Бизнингча ҳам ҳаммаси ўз ўрнида қолгани яхши. Бенземасиз Франция эйфориялардан холи, сергак тортган, мағлубият ҳидини унутмайдиган жамоа бўлиб шаклланди. Қолган фейк хабарлар эса Дешамнинг ақлли ҳийласи бўлиб чиқди, у ўйиндан олдин биринчи юришни амалга оширди...

Opta маълумотларига кўра зарба, вазият яратиш ва зарбага шароит яратиш борасида Месси, Гризманн, Мбаппе ҳамда Тео Эрнандес юқори ўринларни эгаллайди. Турнир тўпурарлари ва ассистентлари орасида ҳам айнан шу икки юрт вакиллари етакчи. Гап узоқроққа борганликда эмас, мундиал бошидан бери юқорида номлари зикр этилган футболчилар меҳнатдан чарчагани йўқ. Қайси жамоа ютса ҳам ғалабага ҳақли эрса ажаб эмас. Аргентинани бошида кўпчилик асосий фаворитлар қаторига қўшмади. Мукаммал таркибни мувозанатга солиш, бир жамоа учун ўйнашни йиғиштириш ва ҳоказо.

Бироқ якунда Скалони энг ақлли мураббийлардан эканини исботлади. Ҳар бир ўйинга антитеррор ишлаб чиқди, рақибга қараб мослашди, хорватларни уларнинг ўз услубида енгди, нидерландларни метин ирода билан таслим этди, аутсайдерларга қарши жуда хотиржам туриб берди. Бунинг устига Месси ўйиндан ўйинга яйраб ҳаракат қилмоқда, аввалги мундиаллардан ҳам кўра кўпроқ муҳаббатини намойиш этмоқда жамоасига, бу самимий муҳаббатдан, қотил ижрога айланиб кетяпти. Леода совуққонлик ва хотиржамлик мукаммал тарзда қоришиб кетган. У жаҳон чемпиони бўлишни ҳаммадан кўпроқ хоҳлади. Бугун Месси жаҳон кубогини олса, бундан фақатгина футбол ютади. Тан олайлик, у чемпионлик йўлида ҳаммадан кўра ҳақлироқ ўйин намойиш этди.

Росариодаги бир болакай орзуси, Марадона руҳи, йирик уммондаги кичик бир кемтикнинг тўлиши ва бутун бошли мунозарага чек қўйилиши учун ҳам Бугун у зафар қучиши керак, акс ҳолда тарих уни кечирмайди.

Киритилди: 15:32, 18.12.2022.
Ўқилди: 3372 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8140]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5887]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2723]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2467]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2027]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1687]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1684]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1638]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1619]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик