Бразилиялик Рафинья келаси йили “Барселона”ни тарк этиши мумкин.
Relevo нашри хабарига кўра, Каталония клуби бразилияликни сотиш ҳақида ўйламоқда. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, Рафинья "кўк-анорранглилар" раҳбариятининг умидларини оқлай олмади. Иккинчидан, “Барселона” молиявий фэйр-плей талабларини қондириш ва бошқа битимларни қайта ишлаш имкониятини амалга ошириш учун молиявий аҳволни яхшилаш мақсадида футболчиларни сотиш зарурлигини тушунди.
Қайд этилишича, трансфер амалга оширилган тақдирда Рафиньяни иш билан таъминлашда муаммо бўлмайди, чунки унга бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.