«Лидс» бош мураббийи Жесси Марш Англия чемпионатининг 17-тури доирасида «Манчестер Сити»дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:3) ҳужумчи Эрлинг Холанднинг ўйинига баҳо берди. Норвегиялик бу учрашувда дубл қайд этди.
«Холанд гол уришнинг ғайриоддий қобилиятига эга ва мен илгари ҳеч қачон кўрмаган гол иштиёқи унда мавжуд. Бу жамоа учун юқумли жараён.
Унинг истаги бутун жамоага тегишли. «Манчестер Сити» Премьер-лига фаворитими ёки йўқми, билмайман, лекин Холанд - мен кўришни ёқтирадиган футболчилардан бири», — дейди Марш.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» 35 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Лидс» 15 очко билан 15-ўринни банд этган.