Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Криштиану Роналду: «Чемпионатнинг жуда кўп ўйинларини кўрдим. Мен рақобатбардош лигага ташриф буюрдим»

Баҳо:
+ | -

«Ан-Насср» футболчиси Криштиану Роналду иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолаши ҳақида

Ҳозирча ҳаммаси яхши. Футболдаги ва ҳаётимдаги муҳим қарорни қабул қилганимдан хурсандман.

Европадаги ишим ўз якунига етди. Европанинг катта клубларида ўйнадим ва барча совринларни қўлга киритдим. Энди олдимда Осиёдаги янги чақириқ турибди.

«Ан-Насср» менга шундай имкониятни тақдим этганидан хурсандман. Бу нафақат футбол ривожи учун, балки янги авлод, шунингдек, аёллар жамоаси ва ёшлар жамоаси учун ҳам. Мен учун бу янги чақириқ, ҳозир жуда бахтлиман ва қароримдан фахрланаман.

Саудия Арабистонида нималарга эришмоқчилиги ҳақида

Менга Европадан, Бразилия, Австралия ва АҚШ клубларидан таклифлар бор эди. Ҳатто Португалиянинг бир нечта жамоаси мен билан шартнома имзолашни хоҳлаганди. Бироқ мен «Ан-Насср»га ваъда бергандим. Бу ерда нафақат футболни, балки мамлакатдаги бошқа нарсаларни ҳам ўзгартирамиз.

Бу мен учун жиддий чақириқ. Нима хоҳлаётганимни биламан ва айни дамда билмайман. Жуда кўп жабҳаларда ривожланиш учун ўз тажрибамни улашишга яхши имконият. Кўпчилик билмаса керак, лекин «Ан-Насср»нинг аёллар жамоаси ҳам бор. Мен улар билан ҳам ўз тажрибамни бўлишмоқчиман.

Саудия Арабистонининг Жаҳон Чемпионатида иштироки ҳақида

Кўпчилик ўз фикрини билдиради, лекин уларнинг барчаси ҳам футболни тушунмайди. Футбол сўнгги 10—15 йилда ўзгарди. Барча жамоалар яхши тайёрланмоқда. Агар Жаҳон Чемпионати ҳақида гапирадиган бўлсак, чемпионни фақатгина Саудия Арабистони енга олди. Буни унутмаслик лозим.

Қатарда сюрпризлар кўп бўлди: масалан, Жанубий Корея терма жамоаси, Африка жамоалари, Коста-Рика. Улар қойилмақом иш бажарди. Бугун исталган ўйинни ютиш қийин.

«Ан-Насср» фаолиятининг охири эмаслиги ҳақида

Мен учун бу ерга келиш — фаолиятимнинг охири эмас. Бу ерда ўзгаришлар қилишни хоҳлайман, тўғрисини айтсам, одамларнинг гаплари унчалик ўйлантирмайди. Қарор қабул қилдим ва унга жавоб бераман.

Саудия Арабистони чемпионати рақобатбардош. Одамлар бу ҳақида ҳам кўп нарса билмайди. Чемпионатнинг жуда кўп ўйинларини томоша қилдим. Ўйинлар бошланишини интиқлик билан кутмоқдаман. Агар мураббий хоҳласа кейинги турдаги ўйинда ҳам майдонга тушишга тайёрман. Одамлар билан мулоқотдан ва футболдан роҳатланишда давом этмоқчиман.

Маълумот ўрнида. Португалиялик футболчи Саудия Арабистони жамоаси билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:40, 04.01.2023.
Ўқилди: 1383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.