Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Диёр Имомхўжаев Роналдунинг «Ан-Наср»га ўтишининг ижобий жиҳати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Рио Фердинанд Саудияга йўл олган Криштиану ҳақида фикр билдириб, нозик бир масалага эътибор қаратди. Ўз вақтида Бекҳэм ёки Лэмпарднинг АҚШ лигасига ўтиши қарсаклар билан кутиб олинганди. Бугун эса Криштианунинг Саудияга келгани ортга ташланган қадам сифатида баҳоланмоқда.

Биз ғирт нейтрал одам сифатида айта оламизки, Саудия чемпионати АҚШ билан солиштирса нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас. Шунчаки ғарб учун ўз қарашлари ва анъаналари муҳимроқ. Шарққа қараб юриш эса жамоатчилик томонидан барибир у қадар илиқ қарши олинмайди. Хавининг Қатарга, Роналдунинг Саудияга келиши ва ҳоказо. Ғарб ҳаттоки Қатар ўтказиши керак бўлган мундиал билан ҳам камида 6 йил курашди.

Афсуски, бизда ҳам моҳият қолиб, солиштиришга бўлган уриниш кучли. Биз қандай қилиб рақобатбардош футболчиларга эга бўлиш мумкин деган саволдан кўра, Криштиану кучлими ёки Месси қабилидаги саволни ўртага кўпроқ қўямиз. Сизнинг-ча, Криштиану нимада ютказди:

— даромад кўришдами?     
— қадр-қимматни сақлаб қолишдами?
— одамлар эътиборидан қолишдами?
— футболдан кейинги фаолияти учун қадам қўйишдами?

Саудия жуда катта пул тўлаяпти. Саудияда ҳамма унга домлажон деб мурожаат қилади. Бутун дунё барибир Криштиану ҳақида ёзяпти, уни муҳокама қиляпти. У футболдан кейин ҳам араблар билан ишлайди, қандайдир элчи бўлади, юз бўлади ва ҳоказо, аммо футболдагидан кам пул топмайди. Яна нима керак?

Криштиану фақатгина вақтга ютказди ва Саудияга бориш қарори билан буни расман тан олди. Сиз вақтдан устун келган кимнидир биласизми?

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 12:00, 06.01.2023.
Ўқилди: 2046 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.