Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ўзбекистонлик Олимпиада совриндорлари Президент томонидан тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Лондонда бўлиб ўтган 2012 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида медалларни қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов фармонига асосан, мукофотланди. Фармон матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган.

Фармонга кўра, дзюдочи Ришод Собиров ва эркин курашчи Сослан Тигиев “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган бўлса, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббос Атоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони эгасига айланди.

Кетма-кет учинчи марта Олимпиада ўйинлари олтин медалини қўлга киритган эркин курашчи – Артур Таймазов эса “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. ЎзАнинг хабар беришича, бунгача Афина-2004 ва Пекин-2008 Олимпиадаларида ҳам олтин медалларни қўлга киритган Таймазов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари ва “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Фармонда Лондон Олимпиадасининг ўзбекистонлик совриндорларини “иловага мувофиқ рағбатлантириш” белгиланган, бироқ ЎзАдаги матнда илова берилмаган. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Президенти томонидан 2012 йилнинг 17 июль куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йили Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинлари ва ХIV Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги ва иштироки тўғрисидаги Қарорга асосан, олтин медал учун 150 минг, кумуш медал учун 75 минг ва бронза медал учун 50 минг доллар миқдорида мукофот белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Лондон Олимпиадасида Ўзбекистон спорт делегацияси ёзги олимпия ўйинларида битта олтин (Артур Таймазов) ва учта бронза (Ришод Собиров, Сослан Тигиев, Аббос Атоев) медални қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, 205та иштирокчи-мамлакат орасида, 47-ўринни эгаллади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:54, 14.08.2012.
Ўқилди: 15325 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.