Кириш Регистрация

"Интер" Жеко учун янги шартнома тайёрлади

Баҳо:
+ | -

"Интер" ва ҳужумчи Эдин Жеконинг агенти ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқ инсайдери Николо Шкиранинг сўзларига кўра, томонлар яқин орада яна бир учрашув ўтказишади.

Журналистнинг қайд этишича, “нерадзуррилар” босниялик тўпурарни жамоада сақлаб қолишга тайёр. Милан гранди у билан 2024 йилнинг ўрталарига қадар ҳисобланган янги меҳнат шартномасини имзоламоқчи. 36 ёшли футболчининг шартнома бўйича маоши тўрт миллион еврони ташкил қилади.

Эдин “Интер” сафида 2021 йилдан буён тўп тепади. Ҳужумчи жорий мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:53, 14.01.2023.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.