Кириш Регистрация

Гвардиола: "Биз тўпга эгалик қилишни монополия қилиб олдик"

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"дан (1:2) мағлуб бўлгандан кейин Эрлинг Холланднинг таназзулга учраши ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити" ҳужумчисининг жорий мавсумдаги голсиз серияси 3 та учрашувга етди. "МЮ" билан бутун ўйин давомида у дарвозага иккита зарба йўллади.

"Биз Холандга тўп етказиб бермоқчи бўлдик, лекин Шоу ва Варан унинг орқасидан эргашишларини билардик.

Вазиятларни яратиш осон эмас. "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг сўнгги бир неча уй учрашувларида битта гол ўтказиб юборди. Биз битта гол урдик, чунки, охирги пасни, охирги тўпни яхши амалга ошира олдик. Мен "Манчестер Юнайтед"га улардаги сифат ва ўйинчилар учун миннатдорчилик билдираман.

Биз яхши ўйнадик, худди бирга ўтказган олти йилимиз каби. Биз тўпга эгалик қилишни монополия қилиб олдик, "Манчестер Юнайтед" эса ҳимояланди ва қулай вазиятларни кутди, улар ўз имкониятларидан ўз вақтида фойдаланди. Олдинда ўйнаётган икки йигитни ҳисобга олсак, дарвозадан 30 ёки 40 метр масофада ҳимояланиш осон эмас", — деди “Манчестер Сити” устози.

Киритилди: 14:59, 15.01.2023.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.