Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Аҳмаджон Мусаев: «Мураббий ўз хатосини оқлаш учун ҳакамларга ёпишмаслиги керак»

Баҳо:
+2 | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Аввало бундай ўйинларни ўтказишан мақсад - камчиликлар устида ишлаш. Икки марта Эрон терма жамоасига қарши майдонга чиқдик. Бугун энг аввало мухлисларга ёқадиган ўйин қилдик. Улар бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашди.

- Эронга қарши ўйинлардан келиб чиқиб, Осиё чемпионатига тайёргарликдан қониқдингизми?
- Аввало, камчиликларни қуриб олдик. Энди жамоани босқичма-босқич тайёрламоқдамиз. Аввалги ўйинда ютқаздик, лекин мағлубият ғалабага чоғланиш ўйғотади. Ўйиндан ўйинга камчиликларнир тугатиб, чизиқларни кучайтириб борамиз. Ҳаммаси режадагидек.

- Бугун Эрон терма жамоаси техник ва жисмоний жиҳатдан бироз устундек кўринди. Боз устига меҳмонлар устози боягина ҳакамни ён босганликда айблади...
- Аввало, ҳамманинг характери ҳар-хил. Айримлар ўз хатоси учун бировларни айбдор қилишни яхши кўради. У одам мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасидан олиб ташлаш учун ҳакамларга айбни ағдармоқда. Аввало инсон ўзидан камчилик қидириш керак. Мен ҳамкасбимнинг фикрига қўшилмайман. Саволингизнинг жамоамга оид қисмига жавоб берсам ҳамма нарсанинг ҳам ўз вақти бор. Олма ҳам доим пишган бўлмайдики, фурсати келганда пишади. Ёки иссиқхонада ўстирилган помидор-бодрингнинг таъми қуёшда пишганидек бўлмайдику?! Нима демоқчи бўлганимни тушунаётгандирсиз...

Хуллас, ноябрь ойигача жамони турнирга тўлиқ тайёр қилиб жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:14, 15.08.2012.
Ўқилди: 5095 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.