Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Москванинг "Локомотив" клуби мухлислари "Анжи"-"АЗ" ўйини "Черкизово"да ўтишига қаршилар

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "СЭ Интернет" нашри таҳририятига "Локомотив" клуби мухлисларидан мурожаат келиб тушди. Махачқалъанинг "Анжи" клуби Евролиганинг 4-саралаш босқичида Голландиянинг "АЗ" клубини айнан "Черкизово" стадионида қабул қилиши мумкин, бунга "Локо" иқибозлари рози эмас.

"Локомотив" ишқибозлари ҳамжамияти Европа лигасининг "Анжи"-"АЗ" ўйини "Локо"нинг уй аренаси - "Черкизово"да ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни жуда ёқимсиз кайфиятда кутиб олди, - дейилади мурожаатда. - Авваллари бу каби ҳолатларда мухлислар фикри ҳам ҳисобга олинар эди, шу йилнинг баҳорида ОАВ орқали "стадионни ижарага бериш орқали ишлаб топиладиган пуллар, "бегоналар"ни ўз уйимизга қўйишга арзимайди" деб жар солинган эди. Энди эса мухлислар ОАВ орқали собиқ бош мураббий Юрий Красножаннинг жанжалли истеъфосига сабаб бўлган жамоанинг бизнинг уйимизда ўйнаши мумкинлигини билмоқдалар. Яна бу ерда "Анжи" ва Москва клублари ишқибозлари ўртасидаги кескин қарама қаршилик ҳисобга олинмаган. Шунингдек, сўнги пайтларда Черкизоводаги майдон сифатининг муаммолари ҳақида унутмаслик керак, бу бизга бир неча очкога тушган, жамоа эса икки йил (!) кетма-кет баҳорги уй ўйинларини "Лужники"да бошлаган. Энди эса, Москвада майдон учун хавфли бўлган ёмғирли мавсум бошлангач, клуб ўз қўллари билан муаммоларни чуқурлаштирмоқда. 

Ольга Юрьевна,(Ольга Смородская - "Локо" президенти - std.uz) Сиздан клубимиз учун "шармандали" бўлган ушбу келишувни имзоламаслигингизни сўраймиз ва келажакда ҳам бу каби таклифларни кўриб чиқмасликни тавсия қиламиз.

Биз ҳаммамиз еврокубок баҳсларини жонажон стадионимизда кўришни хоҳлаймиз ва фақат "Локомотив" иштирокида. Бизнинг олдимизда Европа сари узоқ ва оғир кураш турибди". 

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 20:04, 16.08.2012.
Ўқилди: 5310 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.