Мадриднинг «Атлетико» клуби «Барселона»дан голландиялик ҳужумчи Мемфис Депай билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
28 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 3 миллион еврони ташкил қилган ва футболчининг ўзи «матрасчилар» билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.
Жорий мавсумда Депай «кўк-анорранглилар» таркибида тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урди. Аввалроқ голландиялик футболчи «ПСВ», «Манчестер Юнайтед» ва «Лион» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
«Барселона» айни дам Ла Лига турнир жадвалида «Атлетико»дан 13 очко олдинда бормоқда. Шу билан бирга каталонияликлар мадридликлардан бир ўйин кам ўтказишган.













