Кириш Регистрация

"Регистон" бош директори Ҳайдар Кенжаев истеъфосини тасдиқламади

Баҳо:
+ | -

Юртимиздаги футбол сайтларидан бирида Самарқанднинг "Регистон" клуби мураббийи Ҳайдар Кенжаев ўз хоҳиши билан истеъфога чиққани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида клуб бош директори Эркин Юсуповга қўнғироқ қилдик. Э.Юсуповнинг айтишича, Ҳайдар Кенжаевнинг истеъфога чиққани миш-мишдан бўлак нарса эмас. Самарқанд футболига кўплаб шогирдлар етиштириб берган ушбу мутахассис ҳамон жамоа бошқарувида.

Иккинчи босқичнинг дастлабки икки турида меҳмонда қайд этилган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятларни изоҳлар экан Э.Юсупов шундай деди:

"Дастлабки учрашувлар жуда жанговар руҳда ўтди. Айтиш мумкинки, таркибимизда бир қатор етакчи ва умидли футболчиларимиз жароҳатланган. Шу сабабли захира таркибимиз хизматларидан фойдаландик ва учрашувларда омад ҳам биздан бироз юз ўгирди. Навбатдаги учрашувларда самарқандлик мухлисларни ғалабалар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз. Юртимиздаги спортга оид оммавий ахборот воситалари ходимларига эса клубимиз тақдирига бефарқ эмасликлари учун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб қоламан".

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:24, 17.08.2012.
Ўқилди: 6425 марта.
Фикрлар: 71 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик