"Интер" футболчиси Милан шаҳрида қолади. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Стефан Де Врейга битим узайтириш таклифи берилган. Бу ҳақида нидерландиялик футболчининг агенти маълум қилди.
У шундай дейди: "Мен келажакда нима бўлишини билмайман. Аммо "Интер Де Врейнинг шартномасини узайтиришни таклиф қилди". 30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.