"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳали ҳам "Реал"га ўтиши мумкин, аммо буни тартибга солиш осон бўлмайди.
2022 йил баҳорида “қаймоқранглилар” франциялик футболчини эркин агент сифатида қўлга киритишга яқин турганди, бироқ у фикрини ўзгартириб, “ПСЖ” билан янги шартнома имзолади.
Marca нашрининг хабарига кўра, "Реал" яқин вақт ичида Мбаппе учун яна таклиф беришни режалаштирмаяпти. Ўтиш фақат футболчининг ўзи "ПСЖ"ни тарк этиш ниятини ошкора эълон қилган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Айни дамда Мадрид гранди трансфер устида ишламаяпти.
Килиан Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали 24 ёшли ҳужумчининг трансфер нархини 180 миллион еврога баҳоламоқда.