"Ювентус" футболчилари клуб томонидан қилинган молиявий фирибгарлик учун дисквалификация қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Турин клубидан молиявий фирибгарлик иши туфайли 15 очко олиб ташланган эди. "Ювентус" футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатганликда, шунингдек, ходимларнинг нархини камайтирганликда ва футболчиларнинг маошининг ҳақиқий ҳажмини яширганликда айбланган.
Get Italian Football News нашрининг хабар беришича, Италия футбол федерацияси (FIGC) эҳтимолий "маошга оид маневрлар"ни текширмоқда. Федерация эътиборини "Ювентус"нинг 16 нафар амалдаги ва собиқ футболчиси имзолаган маошларни бир неча ойга кечиктириш бўйича келишувларга қаратилди.
Спорт адолати кодексига кўра, “федерация қоидаларини бузган ҳолда клубдан товон ёки мукофот олган” футболчилар 1 ойга дисквалификация қилиниши мумкин.
Қайд этилган шартномаларни имзолаган бир қанча футболчиларнинг номи маълум. Булар Адриен Рабьо, Войчех Шченсны, Леонардо Бонуччи, Хуан Куадрадо, Уэстон Маккенни, Пауло Дибала ("Рому"), Артур ("Ливерпуль") ва Федерико Бернардески ("Торонто").
Дисквалификацияга учрамайдиган футболчилардан бири бу Криштиану Роналду. "Ювентус" билан махфий келишув бўйича 19,9 миллион евролик тўловлар бўйича келишмовчиликларга қарамай, португалиялик бу тўловлар бўйича ҳужжат имзоламаган.