"Интер" билан шартномаси муддати тугайдиган нидерландиялик ҳимоячи Стефан де Врий "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади бўлиб турибди.
Teamtalk хабарига кўра, "қизил иблислар" жорий мавсум якунида 30 ёшли футболчини текинга олишга тайёрланмоқда. У 2018 йилдан бери "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Стефан жорий мавсумда 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта сариқ карточка олди.