Шанба кунги кубок ўйинида Маркус Рэшфорд «Рединг» дарвозасини ишғол этди, аммо гол ҳисобланмади.
Натижада, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Деннис Вайоллетнинг ўз уйида кетма-кет тарзда гол уриш бўйича клуб рекордини янгилай олмади. Рэшфорд бу борада 9 та ўйинда гол билан тўхтаган.
«Афсуски, ВАР мени яна мағлуб этди. Бу жорий мавсумда учинчи марта содир бўлди. «Олд Траффорд»да кетма-кет гол уриш бўйича рекордни янгилаш ақл бовар қилмас иш бўларди. Лекин мен Деннис Вайоллетнинг рекордини такрорлаганимдан фахрланаман», - деб ёзди Рэшфорд ижтимоий тармоқда.
«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Рединг»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.













