"Ноттингем Форест" "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 30 ёшли футболчи шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш учун "Ноттингем" ихтиёрига етиб келди.
Шелви "Ньюкасл"га 2016 йилнинг январида "Суонси" клубидан келиб қўшилганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи бешта учрашувда 122 дақиқа ўйнади. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Шелви 2010 йилдан 2013 йилгача "Ливерпуль" футболчиси бўлган. Шелви Англия терма жамоаси сафида ҳам олтита ўйин ўтказган.