Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Спорт журналистлари танловининг навбатдаги ғолиби аниқланди

Баҳо:
+1 | -

Спорт журналистлари ўртасида ўтказилган ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган танловнинг иккинчи ҳафтаси ҳам ниҳоясига етди. Танловга 8та материал келиб тушди. Улардан 6таси мақолалар, 1та шеър ва карикатуралар бўлиб, мухлислар танлов материалларига баҳо беришди.

Энг кўп балл ҳам мухлислар томонидан, ҳам сайт раҳбарияти томонидан Маҳмуджон Эшонқулов томонидан чизилган карикатуралар тўпламига берилди. Рассомнинг карикатуралари иккига бўлинган ҳолда сайтга қўйилди ва биринчи қисми "+8", иккинчиси эса "+5"га баҳоланди ҳамда уларга қизиқарли изоҳлар берилди. Шунинг учун рассомимизни танловнинг ғолиби деб эълон қиламиз.

Маҳмуджон Эшонқуловни бугун таҳририятимизга таклиф қилганмиз ва совғани (телефон) топшириш баҳонасида у киши билан яқиндан танишиб оламиз.

Ўз мақолалари билан танловда иштирок этганларга миннатдорчилик билдирамиз. Танловда иштирок этган спорт журналистлари билан сайтимиз орқали ҳамкорлик қилишни мақсад қилганмиз. Насиб қилса, журналистлар ўз мақолалари билан мухлисларни хушнуд қилиб боришади.

"Ўзбек футболининг 100 йиллиги: ютуқлар ва камчиликлар" мавзусида мақолалар танлови давом этади. Навбатдаги танлов ғолиби Мустақиллик байрами арафасида аниқланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:34, 22.08.2012.
Ўқилди: 4739 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.