Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Тезкор Романо бир вақтнинг ўзида кўплаб трансферлар оқимини юзага келтирди, унинг фаолияти қанақа?

Баҳо:
+ | -

Ким қишки трансфер ойнасини энг яхши ўтказди? Фабрицио Романо кўпгина трансферлар ҳақида биринчи бўлиб хабар берди. Музокаралар қайси босқичда, тиббий кўриклар қачон режалаштирилганлиги, шартномалар шартлари қандай, битим қачон расман эълон қилиниши ҳақида биз айнан ушбу инсайдер орқали маълумотга эга бўлдик.

У ҳар доим биринчи бўлди деб айтиб ҳам бўлмайди. Мисол учун, «Арсенал»нинг Жоргиньога қизиқиши ҳақида биринчи бўлиб бошқа бир инсайдер, The Athletic вакили Дэвид Орштейн хабар берган. Бироқ, бу трансфер ойнасидаги энг мураккаб иш яна Романога қолди. Инсайдер ютубда олти соат давом этган – 23:00 дан 5:00 гача бўлган стримни ишга туширди. Анъанага кўра, трансфер ойнасининг сўнгги куни энг муҳим ҳисобланади. Кечқурун эса энг юқори чўққи, ўнлаб битимлар амалга оширилади. Романо бутун эфир давомида инглиз тилида мулоқот қилиб, Европадаги асосий трансферлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этди. Иккинчи соатда агент Шахар Гринберг стримга уланди, шунда Романо янги трансфер ҳақида ундан сўради: «Агар «Барселона» футболчига даъво қилган бўлса, нима учун сиз ва сизнинг мижозингиз Оскар Глух айнан «РБ Сальцбург»ни танладингиз?

Энг ҳайратланарлиси шундаки, Романо бир вақтнинг ўзида мезбонлар билан мулоқот қилиш, меҳмонга саволлар бериш, инсайдерлар билан суҳбат қуриш, телефон орқали ёзишиш ва ижтимоий тармоқларда постлар қолдиришга муваффақ бўлди. Эфир давомида журналист трансферлар ҳақида 40 дан ортиқ қисқа хабарларни эълон қилди (у эшиттиришда бироз кўпроқ гапирди). Романонинг сўзларига кўра, у ҳар доим барча хабарларни ўзи ёзади – ёрдамчиларсиз. Шуни таъкидлаш керакки, стрим вақти-вақти билан узилиб қолган овоз билан катта муаммоларга дуч келди. «Энди бизда асосий келишувлар ҳақида маълумот бўлади - биз ҳамма нарсани ишга туширишимиз керак», деди Романо ярим тунда. Ҳал қилувчи паллада ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Инсайдер бир неча дақиқа тўхтаб қолди холос. У муҳим янгиликларни эълон қилмоқчи эканлигини айтди. У яна бир бор ижтимоий тармоқлардаги барчани стримга уланишга чақирди. Томошабинлар 50 мингдан 83 мингга кўпайди ва умумий кўришлар сони бир миллиондан ошди. Тошкент вақти билан 02:54 да инсайдер шундай деди: «Ўртоқлар, Энцо Фернандес «Челси»да. Битим ёпилди. Ҳозиргина клублар ўртасида келишувга эришилди. 120 млн. Кейинчалик мен сизга тўлов муддати ҳақида айтаман. «Бенфика» унинг тиббий кўрикдан ўтишига рози бўлди. Ҳозир Энцо тиббий кўрикдан ўтмоқда ва «Челси» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужжатларни расмийлаштиришга вақт борлигига ишонч ҳосил қилмоқда. Улар буни ўз вақтида амалга оширишларига кафолат бера олмайман, аммо келишувга эришилди».

У 18 ёшида ва ўзининг Неапол шаҳрида яшаганида, футбол ҳақида бепул мақолалар ёзишга ҳаракат қилди ва уларни иккинчи даражали итальян оммавий ахборот воситаларида чоп этишни таклиф қилди. Ва кейин, Романонинг The New York Times газетасига берган интервьюсига кўра, унга нотаниш одам мурожаат қилган. Ундан Ла Масия - «Барселона» академиясининг икки ёш ўйинчиси ҳақида мақола ёзишларини сўрашган». Бу футболчилар ўша пайтда ҳеч ким танимаган Мауро Икарди ва Жерар Делофеу эди. Натижада Романо мақола ёзди ва ўша шахс бу икки футболчининг манфаатларини ҳимоя қила бошлади. Шундан сўнг журналист ва агент ўзаро алоқада қолишди. 2011 йилнинг ёзида Романо биринчи бўлиб Икардининг «Барселона»дан «Сампдория»га ўтиши ҳақида гапирган эди ва бир неча йил ўтгач унинг «Интер»га ўтиши ҳақида ҳам хабар берди. Кейин Романо Миланга йўл олди ва Sky Sportsга ишга ўтди. Трансферлар ҳақида гапирувчи таниқли мухбир Жанлука Ди Марцио аллақачон бу ерда ишлаганди. Романо унга шахсий веб-сайт яратиш ва тўлдиришда ёрдам берди ва шу билан бирга тажриба орттирди. Улар баъзида деярли кўчаларда ҳам ишлашларига тўғри келди. Романо шундай деб ёзганди: «Кўп йиллар давомида мен ҳар куни шаҳар бўйлаб сайр қилдим - ресторанлар, меҳмонхоналар, қаерда футболчилар бўлса, ўша ерлардан қолмадим».

Шундан сўнг Романо ижтимоий тармоқларнинг муҳимлигини тушунди. Аввалига у барча фойдаланувчилар каби шахсий ҳаётидан оддий суратларни жойлаштирди. 2020 йилда италиялик инсайдер учун муҳим битимлардан бири рўй берди - Бруно Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши. Романо «Манчестер Юнайтед»нинг ярим ҳимоячига қизиқиши ҳақида биринчи бўлиб хабар бергани йўқ, бироқ унинг трансфери ҳақида маълумот берди. Журналистнинг фикрича, ҳатто тезлик ҳам асосий омил эмас, муҳими, ишончлилик. Одамлар ҳақиқатни ўқиётганларини ва унга ишонишларини тушунишлари керак. «Менда учрашиш учун белгиланган муайян муддат ёки сотиш учун газеталарим йўқ. Мен барча нарса тайёр бўлгандагина ёзишга киришаман».

12 йил давомида италиялик шу қадар яхши ишладики, у Европа футболининг асосий инсайдерига айланди. Унинг билимлари ва асосий танишлари Италиядан анча узоққа кетган. Бу соҳадаги асосий танишлар агентлардан иборат. Романонинг айтишича, клуб раҳбарлари билан ҳам алоқада бўлиш муҳим. Шу билан бирга, у футболчиларни шахсан яхши билади. Ўзига керак бўлган ҳар бир киши билан осонгина алоқа топади. Эътиборлиси, у ҳатто «Челси»га ҳеч қачон кўчиб ўтмаган Арсен Захарян билан ҳам боғланган. Бу ҳақда «Динамо»нинг ўзи айтиб ўтди.

Романонинг асосий фишкаси - «Here We Go» Бу инглизча иборани сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди ва «қани, кеттик»ка яқинроқ. Романонинг ҳомийлари бор. У ўзининг ижтимоий тармоқларида брендларга ҳавола қолдиради ва ютубдаги стримлар ҳамкори пиво ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Шарҳларда одамлар баъзан Романо келишувлардан тушган пулларнинг маълум бир фоизини олади деб гумон қилишади. Журналист бундай ҳолларда ушбу муносабатларга кулиб жавоб қайтаради ва агар шундай бўлганида ҳозирга қадар миллиардер бўлган бўлардим, дейди. Романони ёқтирмайдиган мухлислар кўп. Айтишимиз мумкинки, журналист ўз даражасини исботлаб келмоқда. Унинг маълумотларини миш-миш деб аташ мумкин эмас. Агар томонлар келишувга эришган бўлса, тиббий кўриклардан ўтган бўлса, бу гап-сўз эмас, балки ҳақиқатдир. Бироқ баъзида у ёзган хабарлар ўз тасдиғини топмаган ҳоллар ҳам бўлган. Вейналдумнинг «Барселона»га ўтишида ишлар бироз ўхшамай қолди. Кейинроқ Романо ҳаммаси аввалдан тайёр эканлигини тушунтирди: футболчи тиббий кўрикдан ўтишни белгилаб қўйганди, клуб эса эълон тайёрлаётган эди, аммо «ПСЖ» ақл бовар қилмас маош таклифи билан чиқди, натижада уни Парижни танлашга кўндиришган. Аслини олганда, Фабрицио Романонинг ишини шубҳа остига қўймоқчи бўлганлар ҳар доим сабаб топиб келган. Бироқ булар жуда ҳам аҳамиятсиз кўринишга эга.

Киритилди: 11:33, 02.02.2023.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.