"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри Италия кубоги 1/4 финалида "Ювентус"дан учралган мағлубиятдан сўнг янги келган Лука Пеллегрини нима учун майдонга тушмаганини тушунтирди.
Рим клуби футболчини трансфер ойнаси охирида туринликлардан ижарага олди. Сарри аввалроқ ярим ҳимоячи билан “Юве”да ишлаган.
“Мен у билан жуда кам ишлаганман. Эсимда, июль ойида у жароҳат олганди, августда эса муаммоларим бор эди, шунинг учун ҳам у билан тез-тез кўришмасдик. У туғма чап қанот ҳимоячиси, лекин мен асосий таркибда майдонга тушмаслигини хабар бердим. 31 январь куни жамоага келиб қўшилган ҳимоячи ҳеч қачон менинг асосий ўйинчим бўлмайди. Бу футболчиларнинг айби эмас, балки меники. Мен бошқача ҳимоявий услубда ўйнайман, юқори чизиқни ушлаб тураман, шунинг учун бу осон эмас", - дея Сарридан иқтибос келтирди Football Italia.
Турнирнинг ярим финалида “Ювентус” “Интер” билан тўқнаш келади.