Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Одил Аҳмедов: «Ўзбекистон термасига Корея билан ўйинда 3 очко тилайман»

Баҳо:
+ | -

Куни-кеча Олмониянинг Мюнхен шаҳрида оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказган ўзбекистонлик футбол юлдузи Одил Аҳмедовнинг биз билан суҳбатида айтишича, тез орада яна сафга қайтади.

Одилнинг сўзларига кўра, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган ва ўзини кеча синовдан ўтказган олмониялик шифокорлар жароҳатнинг қандай битаётганидан ҳам мамнунлик изҳор этишган.

Ўзбекистонлик футбол юлдузи ортга қайтиб, энди қолган муолажаларни Россияда олиш истагида эканини ҳам айтмоқда.

Одил Аҳмедов ўзи бир неча йилдан буён тўп суриб келаётган Россиянинг "Анжи" клуби сафида шу ой бошида Голландиянинг "Витесс" клубига қарши Европа Лигасининг саралаш босқич учрашуви чоғида оёғидан жароҳат олганди.

Жароҳати сабаб, Одил Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқич учрашувларига тайёргарлик доирасида яқинда Иорданияга қарши ўтказган икки ўртоқлик учрашуви ҳам иштирок эта олмаганди.

Ўзбекистонлик футбол юлдузининг ББC Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, терма жамоанинг Жанубий Кореяга қарши шу йилнинг 11 сентябр кунига режаланган ўйинида ҳам майдонга туша олмайди.

Аммо Одил Аҳмедов бўлажак муҳим учрашувда жамоадошларига омад ва ғалаба тилаб қолишини айтади.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасида жанубий кореялик рақибларини мағлуб этиш учун ишонч ҳам, имконият ҳам бор.

"Ҳеч бирларининг жароҳат олмасдан, уч очкони қўлга киритишларига тилакдошман", дейди Олмониядан туриб ўзбекистонлик футбол юлдузи:

Икки карра "Ўзбекистоннинг энг қойилмақом футболчиси" Одил Аҳмедов ўзи тўп сураётган "Анжи" клубида ҳам ўтган мавсумда "зўрларнинг зўри", деб топилган.

Одил клуб ишқибозлари, мураббийлари ва раҳбарияти томонидан берилган овоз бериш натижаси бўйича, жаҳон футболи юлдузлари бўлган жамоадошлари Самуель Это’О ва Роберто Карлосларни ҳам ортда қолдирган.

Сўнгги йилларда жаҳоннинг олд футболчиларини сотиб олишга зўр бераётган клуб ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси юлдузи Одил Аҳмедов билан ҳам расман тўрт йилга шартнома имзолаганди.

Айни ўринда шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, ўзбекистонлик футболчилар 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг сўнгги босқич саралаш беллашувларида иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон шу босқичга қадар етиб келган ягона Марказий Осиё жамоасидир.

Жорий босқичда Осиё қитъасидан бўлган 10 нафар жамоа икки гуруҳга бўлиниб, 4,5 та йўлланма учун кураш олиб боришмоқда.

Уларнинг орасида тўрт карра Осиё чемпиони Япония ҳам бор.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон ва Ливанга қарши ўтказган бундан аввалги икки учрашувини бир мағлубият ва бир дуранг ҳисоби билан якунлаган.

Ўзбекистонлик футболчиларга ҳалича Жаҳон биринчилигининг финал босқичига чиқиш насиб этмаган ва улар бунинг учун ҳеч қачон ҳозиргидек яхши имкониятга эга бўлишмаган.

Манба: www.bbc.co.uk
Киритилди: 13:55, 25.08.2012.
Ўқилди: 6355 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5998]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2962]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2894]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2588]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2548]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2506]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [1983]

Эрон чемпионати. Ўрунов гол урди, Сергеевдан ассист [1904]

Дунёнинг энг қиммат ҳужумчиси аниқланди — Мбаппе иккинчи, Дембеле бешинчи ўринда [1844]

Луис Энрикенинг қизи ўлим билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлди — Marca [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик