Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Тебас испан клубларининг трансфер сиёсатига «болта урмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас 2013 йилдан буён бу лавозимда ишлаб келади. Бунгача у 12 йил давомида ташкилот вице-президенти лавозимида ишлаган. Испания чемпионати Европада Премьер-лигадан кейин иккинчи энг кучли лига, аммо охирги пайтларда салбий тенденция шаклланиб қолган. Бунда Тебас киритган турли чекловлар катта роль ўйнайди. Бу клубларнинг янги ўйинчиларни сотиб олишига бевосита таъсир қилади. Бу жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги натижаларда ҳам ўз аксини топди. Ла Лига клублари январь ойида МЛС ва Аргентина жамоаларига қараганда камроқ пул сарфлашди. 2022/2023 йилги қишки трансфер ойнасида Ла Лига клублари жами 28,2 миллион евро сарфлади, бу ўтган йилги 78,8 миллион евродан 64 фоизга кам дегани.

Испания жамоалари январь ойида МЛС клублари (58 миллион евро) ва Аргентина чемпионатига (34 миллион евро) қараганда камроқ маблағ сарфлашган. Ҳаммаси бўлиб улар 58 та харидни амалга оширдилар. Энг кўп маблағ сарфлаган «Эспаньол» 13,2 миллион евро, иккинчи ўринда «Бетис» (7 миллион евро) ва «Жирона» (5 миллион евро) туради. Трансфер даромади ўтган мавсумга нисбатан икки баравар кўпайиб, 42,9 миллион еврога етди. Энг йирик битимлар Алекс Моренонинг «Бетис»дан «Астон Вилла»га сотилиши (13,5 миллион евро) ва Жоау Феликснинг «Атлетико»дан «Челси»га ижарага берилиши (11 миллион евро) бўлди. Шунингдек, бу йил бошқа лига клублари ҳам қишда унчалик кўп пул сарфламади. Бироқ Франция 1-лигаси (117,9 млн евро), Германия Бундеслигаси (68,3 млн евро) ва Италия А Сериясининг (28,8 млн евро) жамоалари испанлардан олдинда эди. Англияда клублар тахминан 1 миллиард доллар (815 миллион фунт стерлинг) сарфладилар. Биргина «Челси» бу маблағнинг 37 фоизини ташкил қилади, бу Испания, Германия, Италия ва Франциядаги барча клубларни бирлаштирганда ҳам анча кўп. Лекин премьер-лигани Европанинг энг яхши лигаси эканини унутмаслик керак. Испанлар Премьер-лига билан фарқни қисқартиришни мақсад қилиб, Лига 1, Бундеслига ва А Серия даражасига тушиб кетмасликлари керак.

Афсуски, Хавьер Тебас Ла Лига раҳбари сифатида нормал ривожланишни олиб бормаяпти. «Биз Англия Премьер-лигаси ҳақида ўқидик, аммо клубларнинг сарфлаган миллионлари савияни белгиламайди», деди Тебас. Тебас Ла Лига клублари ўзлари топган пулларини сарфлашларини истайди. Инвесторларга рухсат берилади, лекин жуда қаттиқ чекловлар билан. Сунъий тўсиқлар доимий равишда яратилмоқда, улар испан жамоаларига халақит беради. Январдаги трансфер ойнаси бунинг яққол исботидир. Испан клублари тизимли равишда регрессияга тушмоқда. Бу мавсумда Испания шарафини Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида фақат «Реал Мадрид» ҳимоя қилади. Англия ва Германиянинг тўртта, Италиянинг учта клуби бу босқичда ўйнайди. Ла Лигада тарихий анъаналарга эга иккита супер клуб бор - «Реал Мадрид» ва «Барселона». «Атлетико», «Севилья», «Валенсия», «Вильярреал» 21-асрда Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида муносиб тарзда иштирок этган, улар Чемпионлар Лигаси финалига чиққан ва ЕЛ ни ютган топ жамоалардир. Бироқ ушбу клубларнинг барчаси яқинда ривожланишга тўсқинлик қилувчи турли тўсиқларга дуч келишди. Бу, айниқса, «Барселона»га тегишли бўлди.

«Барселона» бош мураббийи Хавининг таркибни кучайтириш нияти бор эди ва бу борадаги кўплаб миш-мишларга қарамай, январь ойида жамоа бирорта ҳам шартнома имзоламади. Янги келганлар ҳақида нима дейиш мумкин, шартнома узайтирилгандан кейин ҳатто эски ўйинчиларни ҳам аризага киритишда қийинчиликлар юзага келди. Ла Лига «Барса»га Гави ва Маркос Алонсо ўртасидаги янги шартномаларни рўйхатдан ўтказишга рухсат бермади, чунки иш ҳақи лимитидан ошиб кетганди. Гави билан боғлиқ вазиятни Барселона хўжалик судига етказиш керак эди. Жараён давом этмоқда. Ла Лига апелляция учун ҳужжатларни тайёрламоқда ва икки ҳафта ичида судга ариза юборади. Агар суд лиганинг далилларини тасдиқласа, ярим ҳимоячини рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади. Бу ҳолатда Гавининг «Барса»ни эркин агент сифатида тарк этиши эҳтимоли бор. Бунгача Тебас «Барселона»га «1/4 қоидаси» деб аталган қоида билан таҳдид қилганди, бу эса клубга янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини беради, бироқ футболчидан кўп маош олишини исботлаши керак. Каталонияликлар анчадан буён «иқтисодий ричаг» билан шуғулланишди - Лапорта янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадида клубнинг турли активларини сотди. Қишки трансфер ойнаси олдидан Тебас бу бўшлиқ ёпилаётганини айтди. Нафақат «Барса», балки бошқа жамоалар учун ҳам. Ҳақиқатан ҳам ушбу стратегияга мурожаат қилмоқчи бўлган «Бетис» бу мавсумда топ-тўртликдан жой олишга даъвогар эди. Тебас «Барселона»нинг олдинги президенти Бартомеу билан яхши муносабатда бўлган, у турли фирибгарликларда иштирок этиш фактлари аниқлангандан кейин ўз лавозимини жанжал билан тарк этган. Лапорта билан ишлар унчалик силлиқ эмас. Улар ўртасидаги зиддият кучайган. Январь ойида Mundo Deportivo нашри Льоренте ҳақида мақола тақдим этди. Унда футболчи Ла Лигани «Барса»га нисбатан нохолислик айбловларини ёғдиргани учун танқид қилган. Льоренте - баҳсли қаҳрамон. Аввалроқ ОАВда у Бартомеудан юз минглаб евро олгани ҳақида ёзилган эди. Бу тўловлар Бартомеунинг хоҳишига кўра турли персонажлар матбуотда ижобий ёки салбий кўринишда тасвирланишини таъминлаш учун эди. Тебас ўзига қарши ҳужумларга тоқат қилмаслигини аниқ айтди. Ла Лига раҳбари бир неча бор «Реал»га ён босганликда айбланган. Айниқса, фақат Мадрид клуби биринчи даражали супер юлдузлар билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги баёнотдан кейин бу авж олган.

«Умид қиламанки, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд Ла Лигага келади. Лекин бу икки ўйинчи фақат «Реал»га тушиши мумкин, чунки «Барселона»даги иқтисодий вазият уларга бундай футболчиларни қўлга киритишга имкон бермайди. Бу мавсум ҳам эмас, кейинги мавсум ҳам эмас. Мен буни имконсиз деб биламан», — деганди Тебас. Бу чекловларнинг барчаси Тебас ташаббуси билан киритилган ва инвесторларни жалб қилмаслиги аниқ. Афтидан, Ла Лига раҳбари Жоан Лапортани ғазаблантирмоқчи бўлган ва шу билан бирга бошқа барча клубларни хафа қилмоқчи эди. Баъзи испан ОАВ Премьер-лига раҳбари Алисон Бриттеннинг йиллик маоши 895 минг фунт, Тебаснинг маоши эса йилига 3,5 миллион евро экани ҳақида маълумот чоп этишди. OkDiario иш ҳақлари бўйича фонд фотосуратини олди, унга кўра Тебас коронавирус пандемияси бошланганидан кейин маошини икки баравар оширган.

Киритилди: 22:34, 05.02.2023.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.